ТААСУРОТЛАРИМИЗ БИР ОЛАМ
«Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги» байрами ҳамда «Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги» тадбирлари доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят кенгаши томонидан турли тармоқларда самарали меҳнат қилаётган 50 нафар ишчи‑ходимларнинг Самарканд шаҳрига 2 кунлик саёҳати ташкил этилди.
– Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаётганимга 20 йил бўлди. Самарқанд шаҳрига қилинган саёҳатдан таъсуротларим бир дунё. Қадимий Самарқанднинг янада гўзал ва мафтункор манзилгоҳлари, мадраса, мақбара, минора ва замонавий мажмуаларини томоша қилиш орқали тарих нафасини ҳис қилиб, катта таассуротга эга бўлдим. Биз учун бундай имкониятларни яртиб берган юртбошимизга, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига саёҳатимизнинг барча иштирокчилари номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман, дейди Сирдарё туманидаги 12-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Қурбонова Барно.
Таълим ва фан ходимлари касаба
уюшмаси Сирдарё туман кенгаши раиси: М.Хаиткулов