КАСАБА УЮШМАЛАРИДА “ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ
Ёш ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш, иқтидорли ёшларни излаб топиш ҳамда уларнинг мантиқий билимларини ошириш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий билимларини ва нутқий маданиятини ошириш мақсадида Гулистон шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган ходимлар ўртасида “Заковат интеллектуал ўйини” ташкил этилди.
Унда қуйидаги жамоалар ўзаро беллашдилар:
![]() |
![]() |
Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгаши номидан ИИВ Сирдарё академик лицейининг “ТУРОН” жамоаси
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгаши номидан “ГИППОКРАТ” терма жамоаси
Ўзбекистон Таълим, фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилоят тармоғи номидан Гулистон тумани ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг “САРБОН” жамоаси
Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят тармоғи номидан “АГРОСАНОАТ” терма жамоаси
Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалар ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят тармоғи номидан Гулистон тумани 2-сонли техникумининг “БИЗНЕС” жамоаси
Ўзбекистон Транспорт, қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят тармоғи номидан «РЕНЕССАНС» жамоаси
Ўзбекистон Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти бирлашган ташкилоти номидан Боёвут тумани 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг “СТРАТЕГЛАР” жамоаси
“Иссиқлик электр стансиялари” АЖ Сирдарё ИЕС филиалининг “ЭНЕРГО” жамоаси
“Ҳудудгаз Сирдарё” МЧЖнинг “ЛИДЕРЛАР” жамоаси
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган мусобақанинг якуний натижаларига кўра,
![]() |
![]() |
1-ўринни Шохрух Холиқулов бошчилигидаги “ТУРОН” жамоаси,
2-ўринни Муроджон Рамазонов бошчилигидаги “САРБОН” жамоаси ва
3-ўринни Санжаржон Эргашев бошчилигидаги “АГРОСАНОАТ” жамолари эгалладилар.
Тадбир сўнгида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан ғолиб жамоа аъзоларига ҳамда номинациялар ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир ёшлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг илмий-интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, турли ташкилот ва муассаларда меҳнат қилаётган ёшлар ўртасида дўстона ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

