Click to listen highlighted text!

ГУЛИСТОН ТУМАНИ 2-СОНЛИ ТЕХНИКУМИДА “РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ”

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов иштирокида Гулистон тумани 2-сонли техникумида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.
Учрашувда техникумда фаолият олиб бораётган ёш ходимлар ҳамда ўқувчи ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди.
Тадбир давомида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, бандлигини таъминлаш, касбий ривожланишига кўмаклашиш ҳамда уларни жамият ҳаётида фаол бўлишга ундаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, уларга касаба уюшмалари фаолияти, меҳнат ва ижтимоий муносабатлар тўғрисида тушунча ва маълумотлар берилди. Ўқувчилар эса ўз навбатида техникум фаолияти, унда яратилган имкониятлар ҳамда ўқувчиларнинг эришаётган ютуқлари ҳақида сўзлаб бердилар.
Ёшлар билан мулоқот жараёнида уларнинг келажак режалари, касб танлови ва билим олишга бўлган интилишлари юзасидан фикр алмашилди. Тадбир очиқ ва самимий руҳда ўтиб, ёшлар учун муҳим тавсиялар берилди.
Учрашувда ўзларининг таклиф ва ғоялари билан фаол иштирок этган иқтидорли ёшларга ҳамда фидойи ёш устозларга эсдалик совғалари ва бадиий китоблар совға қилинди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!