Click to listen highlighted text!

ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАР БЕЛЛАШУВИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ва Тошкент Давлат юридик университетининг “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танловини ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарорига асосан Сирдарё вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамкорлигида қўшма қарор ишлаб чиқилди.

Танловнинг дастлабки босқичлари жойлардаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўтказилиб, ҳар бир таълим муассасасидан юқори натижага эга бўлган бир нафардан билимли ёшларимиз танловнинг вилоят босқичида қатнашишга таклиф этилди.

Қўшма қарор билан тасдиқланган Низом асосида танловнинг Сирдарё вилоят бўйича ҳудудий босқичи 2016 йил 14 май куни Гулистон шаҳридаги Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари коллежида ўтказилди ва тадбирда вилоятимиздаги 47 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларидан келган ўқувчи ёшлар беллашдилар.

IMG_9318

Танловнинг дастлабки босқичида иштирокчиларнинг билимлари тест саволлари орқали синовдан ўтказилди. Бунда 25 та саволдан иборат тест саволлари ҳар бир иштирокчига тарқатилиб, саволларга жавоб бериш учун 1 соат вақт ажратилди.

IMG_9323

Сўнгра ҳар бирида 5 тадан савол бўлган билетлар орқали ёшларнинг билимлари оғзаки савол-жавоблар орқали синалиб, ўқувчилар саволлар юзасидан ўз билим ва кўникмаларини эркин равишда баён этишди ва ҳамкамлар томонидан ўқувчиларнинг жавоблари ҳолисона баҳоланди.

Танлов натижалари ҳамкамлар томонидан тўлиқ ва ошкора муҳокама этилиб, ёшларнинг синовлар жараёнида тўплаган баллари аниқ ҳисоб-китоблар асосида жамланди. Натижага кўра танловнинг 1-ўринига Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг 1-босқич ўқувчиси Абдувалиева Умида Солижон қизи, 2-ўринига Гулистон 2-академик лицейининг 1-босқич ўқувчиси Маматқулова Дурдона Зиёдилла қизи, 3-ўринига Гулистон қурилиш касб-ҳунар коллежининг 1-босқич ўқувчиси Ўлмасов Файзулла Сарвар ўғли лойиқ деб топилди ва ғолибларга дипломлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

IMG_9364

            Ҳар бир ўқувчи ёшлар танловда фаол иштирок этишиб, ўзларининг меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги бор билимларини синовдан ўтказишди. Ўқувчиларнинг билим олишга бўлган интилишлари, изланишлари ва кўрсатган натижалари уларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда кенг имкониятлар натижасидир. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамда вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган ушбу танлов ёшларимизда катта таасурот уйғотиб, уларнинг келажакдаги фаолиятларида муҳим аҳамият касб этади.

 

 Бирлашма юридик бўлими мудири     Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!