Click to listen highlighted text!

ЭНГ ИҚТИДОРЛИЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Энг улуғ ва энг азиз байрам -юртимиз  мустақилликка эришган куннинг 25 йиллиги олдидан барча соҳаларда бўлгани каби вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тасарруфидаги барча ташкилот, корхона ва муассасаларда  турли  маданий –маърифий ва спорт тадбирлари  ўтказилмоқда. Ушбу тадбирлар болаларни ёзги соғломлаштириш ва дам олдириш оромгоҳларида ҳам байрамона тарзда ташкиллаштирилмоқда.

Яқинда Сирдарё туманидаги Шоликор СИУ ҳудудида жойлашган “Сирдарё” болаларни ёзги соғломлаштириш оромгоҳида дам олаётган болалар ўртасида мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда қўлга киритилган натижалар акс этган Бу менинг Ватаним!” мавзуидаги расмлар танлови ташкил этилди.

-Ушбу танловда оромгоҳдаги 4 та отряддан 22 нафар ўғил-қиз иштирок этди. Уларнинг ижодий ишларини 3 нафар ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. Ўзлари чизган расмни чиройли қилиб ифодалаб бера олган  Гулистон шаҳрилик Салмонбек Исмоилов  ва Мафтуна Йулдошеванинг ижодий иши биринчи ўринни эгаллади, – дейди   расм тўгараги раҳбари  Шуҳрат Эрматов.

-Мен расм чизишни жуда яхши кўраман. Шу боис оромгоҳга келган биринчи кунданоқ расм тўгарагига ёзилдим, тўгарак раҳбаримиз Шуҳрат ака бизга  табиат маназаралари, ватанимиз чизгиларини ўргатяптилар, – дейди Гулистон шаҳридаги 6-умумтаълим мактаби ўқувчиси Моҳинур Мамажонова.

Тадбир сўнггида ташкил этилган тақдирлаш маросимида оромгоҳ раҳбари Мурод Аллаёров энг фаол иштирокчиларга иккинчи ва учинчи сменада бепул дам олиш учун 4 та йўлланма ва фахрий ёрлиқлар топширди.

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!