Click to listen highlighted text!

ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИЛАР

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фаоллар залида “Энг фаол ёш мутахассис” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирни бошловчи Нилуфар Авангардова ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси К.Акбутаев бошқариб бордилар.

IMG_9751

   Йиғилишнинг асосий мавзуси  бўйича   Камолиддин Акбутаев  сўзга чиқиб, танловдан мақсад – Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширилишида фаол иштирок этишга йўналтириш ҳамда  ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни рағбатлантириш, ёш авлод вакилларида ватан туйғуси ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини оширишга кўмаклашишдан иборат эканлигини таъкидлади. – Бу йил ушбу кўрик-танловда турли соҳаларда 1000 нафардан ошиқ ёш мутахассислари иштирок этдилар, – деди маърузачи ўз сўзида. – Тадбирда иштирок этаётган йигит-қизлар шу танловларнинг туман-шаҳар, вилоят босқичларида ўзларининг истеъдодли, фаол эканликларини намоён эта олганлардир.

IMG_9764

Шундан сўнг тақдирлаш маросими бошланди. Кўрик-танловнинг “Энг фаол ёш ихтирочи” йўналиши ғолиби  Гулистон Давлат университети ўқитувчиси Ғайрат Бердиев  биринчи даражали диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Ёш ихтирочи Адҳам Жўраевга ушбу номинацияда 2-нчи даражали диплом ва совға топширилди.

IMG_9769

“Энг фаол ёш спорт мураббийи” номинацияси бўйича, 3-нчи даражали диплом ва эсдалик совға Гулистон шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Нодир Абдусаидовга, 2-нчи даражали диплом ва эсдалик совғаси Янгиер шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Сардор Хаитовга, 1-нчи даражали дипломи ва эсдалик совғаси Боёвут туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Жавлон Миржумаевга тақдим этилди.

IMG_9760

“Энг фаол ёш банк ходими”номинациясида Акциядорлик тижорат “Агробанк” нинг Гулистон шаҳар филиали ходими Умид Олимов   касаба уюшмаларининг 3-нчи даражали дипломи  ва эсдалик совғаси, шу банкнинг Боёвут тумани филиали ходими Шоҳиста Рустамова  касаба уюшмаларининг 2-нчи  даражали дипломи  ва эсдалик совғаси, яна шу банкнинг вилоят филиали ходими Бобир Шоимқулов  касаба уюшмаларининг 1-чи даражали дипломи  ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

Танловнинг “Энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими” номинациясида 3-нчи даражали диплом ва эсдалик совға билан “Фаол заҳматкаш” хусусий корхонаси ишчиси Эътиборхон Маҳкамова,  ушбу номинацияда 2-нчи ўринни эгаллаган “Бек бирлашмаси” масъулияти чекланган жамияти ишчиси Гулзода Марипова  касаба уюшмаларининг 2-нчи даражали дипломи ва эсдалик совғаси билан,   биринчи ўринни эгаллаган “Камалак универсал савдо” масъулияти чекланган жамияти ишчиси Маҳлиё Қўчқорова касаба уюшмаларининг 1-нчи даражали дипломи  ва эсдалик совға билан тақдирландилар.

“Энг фаол ёш транспортчи” номинациясида касаба уюшмаларининг 3-нчи даражали дипломи ва эсдалик совғаси Оқолтин тумани “Оқолтинйўл” ташкилоти ишчиси Мансур Аллаяровга, касаба уюшмаларининг 2-нчи даражали дипломи  ва эсдалик совғаси Мирзаобод туман кўприк ташкилоти ишчиси Зоҳиджон Тожиқуловга, касаба уюшмаларининг 1-нчи даражали дипломи  ва эсдалик совғаси  Боёвут тумани “Боёвутйўл” ташкилоти ходими Рустамжон Умаровга топширилди.

IMG_9759

“Энг фаол ёш шифокор” номинациясида 3-нчи ўринни эгаллаган Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси шифокори Ўктам Аманкулов касаба уюшмаларининг 3-нчи даражали диплом ва эсдалик совға билан,   вилоят перинатал маркази шифокори Санжар Мусаев касаба уюшмаларининг 2-нчи даражали дипломи ва эсдалик совғаси билан, ушбу номинацияда касаба уюшмаларининг 1-нчи даражали дипломи  ва эсдалик совға билан республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали нейрохирургия бўлими шифокори Зафар Шоимовлар тақдирландилар.

Тадбир давомида “Ўзбекнаво” эстрада-концерт бирлашмаси вилоят бўлими ходимлари ўзларининг ватанпарварлик мавзусидаги қўшиқлари билан иштирок этдилар.

Тадбир жуда сермазмун ўтди.

 

Зебо Ҳайдарова.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!