Click to listen highlighted text!

НАМУНАЛИ МАЖМУАДА ҚУВНОҚ МУСОБАҚА

Сиҳатгоҳларда асосан тиббиёт ходимлари хизмат қилиши кўпчиликка маълум. Даво сўраб келган беморнинг саломатлигини тиклаш учун , аввало, табибнинг ўзи соғлом бўлиши керак. Шу боисдан, “Янгиер” санаторийси жамоаси спорт билан шуғулланишни одат қилган. Энг муҳими, бунинг учун мажмуада имконият бор. Қулай ва шинам фитнес зали, стол тенниси… бари замонавий андозаларга мос.
Яқинда жамоа аёллари иштирокида спартакиада беллашуви ўтказилди. Унда 48 нафар аёл, спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси, енгил атлетика каби турлари бўйича беллашдилар.
-Ходимларнинг ғалабага бўлган интилиши беллашувнинг кўтаринки, қувноқ ўтишини таъминлади, -дейди санаторий бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Зулфия Абдуразоқова. – Санаторий директори Абдурахим Мухамадиев бундай тадбирларни доим қувватлайди, жамоа ва муҳит саломатлигига эътибор кўрсатади.
Қабулхона ҳамшираси Дилдора Бобатаева шахмат, ошхона ишчиси Шоира Ашурова шашка, ошхона ходими Ўғилой Омонова енгил атлетика ҳамда ҳисобчи Азиза Кўчмуродова стол теннис баҳсларида ғолиб бўлиб ҳамманинг ҳавас ва олқишига сазовор бўлишди.
Ғолиб ва совриндорларга фахрий ёрлиқ ва эсдалиқ совғалари топширилди.

Мавжуда НИЯЗОВА,
“Янгиер” санаторийси маданият ходими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!