КАСАБА УЮШМАСИ ХОДИМИ «ИБРАТЛИ ОИЛА» КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
Оила — жамиятнинг таянчи, тарбия бешиги, маънавият ўчоғидир. Юртимизда оилаларни мустаҳкамлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 437-сон қарорига кўра “Ибратли оила” кўкрак нишони билан фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган намунали оилалар тақдирланади.
2026-йил 15-май Халқаро оила куни арафасида тақдирланганлар орасида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Сирдарё вилоят кенгашида узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган Умаралиева Ширинхон Жўраевнанинг оиласи ҳам бор.
Ширинхон Умаралиева умр йўлдоши билан 37 йилдан буён бирга ҳаёт кечираётган бахтли оила бекаси, 2 нафар ўқимишли, зиёли фарзандларнинг онаси, бир-биридан иқтидорли 5 нафар набираларнинг меҳрибон бувижони. Ш.Умаралиева ва А.Турсуновлар оиласи йиллар давомида кўплаб ташаккурномалар, сертификат ва фахрий ёрлиқлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20-йиллиги, Касаба уюшмаларининг 5-йиллиги, касаба уюшмаларининг олий мукофоти “Эҳтиром” кўкрак нишонлари билан тақдирланганлар.
Улар нафақат ўз фарзандларига, балки бутун маҳаллага, жамиятга намуна бўлиб келмоқда. Уларнинг меҳнати, сабри, бир-бирига бўлган ҳурмати ва меҳри ҳар биримиз учун ибрат мактабидир.
Фурсатдан фойдаланиб, ҳамкасбимиз Ширинхон Жўраевнани ушбу юксак эьтироф – «Ибратли оила» кўкрак нишони билан самимий муборакбод этамиз!
Ҳурмат билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят кенгаши жамоси

