Click to listen highlighted text!

ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ БЎЛИБ ЎТДИ

🔺Унда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари Э.Байниязов, Сирдарё вилояти Хокимининг Қишлоқ ҳўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Хидиров, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Меҳнат инспекцияси бошлиғи – Бош меҳнат инспектори А.Мусулманов, Республика Кенгаши меҳнаткашларни ижтимоий–иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Ш.Бегимқулова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Р.Турсунмуродов,  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари О.Ашурматов, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти буйича масъул ташкилотчиси И.Шакиров ҳамда Гулистон шаҳар Кегаши раиси, туман хокимларининг қишлоқ ҳўжалиги бўйича ўринбосарлари, янги ташкил этилган фермер хўжаликлари ҳудудий бошланғич касаба уюшмалари раислари иштирок этди.

🔺Семинарни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Р.Турсунмуродов очди ва олиб борди.
Семинарда ““Янги Ўзбекистон – Янги Касаба уюшмалари” – мамлакатимизда ва жамиятимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда касаба уюшмаларининг ўрни, эришилаётган натижалар, яқин истиқбол ва келажакка белгиланган устувор йўналишлар ва вазифалар”, “Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик асослари”, “Жамоа келишувлари ҳақида тушунча, уларни тузиш тартиблари ва ишлаш меҳанизми” мавзуларда ҳамда  ҳудудларда тузилган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида «Энг илғор бошланғич касаба уюмаси ташкилоти раиси» кўрик танловини ўтказиш тартиби, бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти Низоми ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни ва Меҳнат кодекси мазмун-моҳияти тўғрисида маьрузалар тингланди.

🔺Ўқув-семинари қатнашчиларининг саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди. Ўқув-семинари якунида тармоқ касаба уюшмаси бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Малака ошириш институти НТМнинг “СЕРТИФИКАТ”лари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!