Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМАЛАРИ-ҲАРБИЙЛАРГА!

Шундай номланган акция  доирасида Мирзаобод туманидаги Н-ҳарбий қисмда “Касаба уюшмалари – ҳарбий қисмда” номли маданий тадбир ўтказилди.

Маданий тадбирда Мирзаобод тумани ҳокими А.Баротбоев   ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси К.Акбутаевлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар иштирокчиларни 14 январь- Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топган куннинг 24 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан қизғин қутлаб, бугунги кунда армиямиз минтақада энг кучли, замонавий армия ҳисобланиши, сарҳадларимизнинг бехатарлигини Қуролли Кучлар сафида хизмат қилаётган интеллектуал ҳамда жисмонан етук, баркамол, мард ўғлонларимиз таъминлаб бераётганлиги, Юртбошимизнинг доно сиёсати туфайли йигитларимиз омон, қўрғон саломат эканлигини таъкидладилар.

Шундан сўнг вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси К.Акбутаев Н-ҳарбий қисм командири, подполковник  М.Кенжаевга Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг қимматбаҳо совғаси –ноутбукни топширди. Шу билан биргаликда, ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган аёллар ҳам касаба уюшмаларининг эътиборидан четда қолмадилар. Вилоятимиз ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлардан 10 нафар ҳарбий аёлларга касаба уюшмасининг совғалари тақдим этилди.

Шунингдек, Бир гуруҳ муддатли ҳарбий хизматдаги аскарлар «Камолот» ЁИҲнинг Мирзаобод тумани бўлими фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Тадбирнинг маданий қисмида Мирзаобод туманидаги 1- болалар мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчилари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Шу куни касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси вакиллари томонидан  Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш чоғида ҳалок бўлган 3 нафар ҳарбий хизматчи  ҳамда хизмат чоғида ҳалоқ бўлган ИИБ ходимларидан 4 нафарининг оилаларига  ташриф буюрилиб, уларнинг  ота-оналари, турмуш ўртоқларига касаба уюшмаларининг моддий ёрдами тақдим этилди.

– Байрамлар арафасида турли давлат ва нодавлат ташкилотлари ўғлимни ёд этиб, ташриф буюришади. Уларнинг орасидан касаба уюшмалари бизнинг доимий ҳомиймиз, ҳар бир байрам арафасида вилоят, туман-шаҳар кенгашларидан вакиллар келишиб, бизнинг ҳолимиздан хабар олишади, моддий кўмак кўрсатишади. Шундай пайтда ўғлим Алишернинг Ватан корига ярай олганидан,  юрт тинчлиги ўз жонини ҳам аямаганидан қалбим ғурурга тўлади, – дейди янгиерлик Алишер Салимовнинг онаси Зоя Салимова.

 

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!