Click to listen highlighted text!

МУРОЖААТЛАР ТАҲЛИЛИ

Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси  юридик бўлимининг 2015 йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикасининг “ Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг ижроси таҳлил этилди ва таҳлил натижаларига кўра мурожаатлар кўп бўлган ташкилот раҳбарларига таҳлилий хат чиқарилди. Бу борада вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига чиқарилган хат  ижросини таъминлаш юзасидан соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасалардан бирлашмага мурожаатлар бўлди. Уларга асосан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси  юридик ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимлари ходимлари ушбу тизимдаги муассасаларда  Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун ҳамда Меҳнат муҳофазаси борасидаги  қонунлар аҳамияти ва моҳияти, уларнинг жойларда ижросини таъминлаш борасида давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилмоқда.

Шундай семинарлар вилоят ОИТС марказида, “Она ва бола скрининг” марказида ва  вилоят кўз касалликлари шифохонасида семинарлар ўтказилди. Ушбу семинарларда жами 88 нафар ходимлар иштирок этишди.

Семинарлар баҳс-мунозараларга бой ўтди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга бирлашма мутахассислари томонидан батафсил  жавоблар берилди.

 

Ш.Умаралиева  Юридик бўлими мудири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!