Click to listen highlighted text!

ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими томонидан мунтазам таҳлил қилиб борилмоқда ва таҳлил натижаларига кўра мурожаатлар кўп бўлаётган ташкилотларга келиб тушаётган мурожаатларда кўтарилаётган асосий муаммолар ва уларни бартараф этилиши юзасидан маълумотлар чиқарилди.

Шунга кўра, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг қуйи тизимларидан жойлардаги ходимлар иштирокида мурожаатларнинг кўриб чиқилиши, меҳнат қонунчилиги ҳамда хозирги кундаги долзарб масалалар юзасидан семинарлар ўтказилиши юзасидан таклифлар билдирилиб, хатлар келиб тушмоқда. 

Хатлар асосида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси  юридик бўлими, соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси билан биргаликда жойларда юқоридаги ва бошқа қонунлар аҳамияти ва моҳияти, уларнинг жойларда ижросини таъминлаш борасида бир қатор давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилмоқда.

Шундай семинар 2016 йил 3 февралда вилоят силга қарши кураш диспансерида  ўтказилди. Ушбу семинарда жами 55-нафар ишчи ходимлар иштирок этдилар.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига риоя этилиши, Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши кураш қонуни”нинг жойларда ижроси борасида батафсил маърузалар қилинди. Ушбу ўтказилган семинар диспансер ишчи-ходимларида катта таассурот қолдирилганлигини билдиришиб, қонунлар моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлганликларини, бундай семинарлар тез-тез ўтказилиб турилиши таклифини билдиришди.

Шундан сўнг семинар иштирокчиларининг ўзларини қизиқтирган саволларига ташриф буюрган мутахассислар томонидан  тушунча ва жавоблар берилди. Семинар сермазмун ва айни дамда ўтказилганлиги мақсадга мувофиқ бўлди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!