Click to listen highlighted text!

ФАОЛЛИККА ЧОРЛАЙМИЗ

Президентимизнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси  юзасидан Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими томонидан кенг тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Гулистон тумани Кенгаши тасарруфидаги АТБ Агробанкнинг Гулистон филиали фаоллар залида юртбошимизнинг «Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир» деб номланган маърузаси мазмун-моҳияти юзасидан маънавият соати ўтказилди.

Тадбирда  Ўзбекистоннинг ўтган 2015 йилдаги иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш якунларини муҳокамаси  ва 2016 йил учун тараққиёт йўлимизнинг Юртбошимиз томонидан аниқлаб берилган энг муҳим устувор йўналишлари, шунингдек, 2015 йилда одамларимизнинг муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлаш ва ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин эгаллаш бўйича аввало муҳим ислоҳотларни амалга ошириш йўлида катта қадам бўлгани борасида маърузачи –вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими етакчи мутахассиси З.Ҳайдарова  маъруза қилди. Маърузачи ўз сўзида юртбошимиз томонидан қўйилган долзарб вазифаларни адо этишда касаба уюшмаларининг ўрни ва роли, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари билан ҳамкорлик, ҳамда тизимдаги корхоналарда яратилаётган янги иш ўринлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Шу билан бирга сўзга чиққан нотиқлар – филиал бошқарувчиси в.б. Зуҳриддик Бекбоев ва  бошланғич касаба ташкилоти раиси Жамила Ҳамроқуловалар юртбошимиз қўйган вазифаларни адо этишда ҳар бир меҳнат жамоаси аҳил, иноқ, бир ёқадан бош чиқариб ишлаши зарурлигини таъкидладилар.

Тадбир сўнггида  ходимларни қизиқтирган  саволларга жавоблар  берилди.

Худди шундай маънавият соатлари Сайхунобод тумани  Кенгаши тасарруфидаги Агросаноат, Сайхунобод ва Гулистон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежларида    ҳам ўтказилди.

 

Зебо Ҳайдарова.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!