Click to listen highlighted text!

ЁШЛАРНИНГ ҚОНУНИЙ ҲУҚУҚЛАРИ

Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг 2016 йилда ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурининг 2/6/2-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги ташкилот, корхона ва муассасаларда фаолият юритаётган ёш ходимларнинг меҳнат қонунчилигига доир билимларини оширишга қаратилган семинарлар ҳамда давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.

Шундай тадбирлардан бири, жорий йилнинг 10 март куни Гулистон туманидаги Бешбулоқ маиший хизмат касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди. Давра суҳбатида коллеж ишчи-ходимлари ҳамда ўқувчи ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош мутахассиси А.Акбаров, раёсат аъзоси Д.Рустамова, вилоятдаги масъул ташкилотчи И.Буриевлар иштирок этдилар. Дастлаб, коллеж директорининг маънавият ишлари бўйича ўринбосари Дилноза Номуродова ёшларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари тўғрисида тушунчалар берди.

Шундан сўнг иштирокчиларни қизиқтирган, амалиётда дуч келинган меҳнат қонунчилигига оид низоли ҳолатлар юзасидан саволларга Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош мутахассиси А.Акбаров, раёсат аъзоси Д.Рустамова, вилоятдаги масъул ташкилотчи И.Буриевлар жавоб бердилар.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган буклет шаклидаги эслатмалар тақдим этилди.

Тадбирда иштирок этган маърузачиларга миннатдорчилик билдирар экан, Д.Номуродова бундай тадбирлар ёшларнинг меҳнат қонунчилигига оид билим ва малакалари янада мустаҳкамлашини таъкидлади.

 

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва

хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари

касаба уюшмаси Республика Кенгашининг

Сирдарё вилоятидаги масъул ташкилотчиси                              И.Бўриев

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!