ЗАМОНАВИЙ ЭКОПАРК ҚУРИЛАДИ
Ўзбекистон Хитой қўшма корхонаси “PENG-SHENG” МЧЖ Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида жойлашган. Корхона Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги биринчи энг йирик лойихаларидан хисобланиб, ушбу лойиҳа иккала мамлакатлар ўзаро келишуви асосида юзага келган.
Корхонанинг курилишига 2009 йили асос солинган бўлиб, унинг муассислигида туманда яна 8 та ихтисослаштирилган масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхоналар ташкил этилган. Уларнинг барчаси “Пенг-Шенг” қўшма корхонаси раҳбарияти бошчилигида марказлашган ҳолда бошқарилади.
Бугунги кунда ушбу корхонада керамика кафеллари, Мобил UZTE қўл телефонлари, Аёллар ва эркаклар оёқ кийимлари, уй ҳайвонлари ва қушлар учун озуқа, сантехника (смеситель) кранлари, шунингдек, тери махсулотлари ишлаб чикарилмоқда. Махсулотлар нафақат мамлакатимизнинг ички бозорларида балки экспортга хам йўналтирилмоқда.
“PENG-SHENG” комплексида бугун 1200 дан ортиқ йигит- қизлар мехнат қилишмоқда. Ишчи хизматчиларимизнинг асосини ёшларимиз ташкил қилади.
Жорий йилда туман ҳудудида экопарк қурилиши тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди. Режага замонавий типдаги футбол ўйингоҳи, теннис корди, сузиш ҳавзаси қурилиши киритилган бўлиб, бугунги кунда очиқ турдаги сузиш ҳавза ва футбол ўйингоҳ қурилиши якунланди.
Бунёдкорлик кўлами кенг бўлиб, экопарк ҳудудида 500 ўринли амфитеатр, турли типдаги атракцион қурилмалари, шунингдек, аҳолига маиший хизмат бинолари, овқатланиш мажмуалари, савдо дўконлари ишга тушиши белгиланган.
Кишига хушкайфият берадиган қурилиш ишлари ҳозирда жадаллик билан давом эттирилаяпди.
Янги экопарк ташриф буюрганларга экологик мусаффолик, маданий ҳордиқ бериш билан бирга мароқли спорт машғулотлари ташкил этиш имкониятини ҳам ҳадя қилиши кўзда тутилган.
Комплекс ҳудудида олиб борилаётган ободлик мазмунида ишчи ходимлар, аҳоли манфаатлари борлигини англаган ҳолда давлатимизнинг турмуш тарзимизни яхшилаш, кайфиятимиз ҳақидаги навбатдаги ғамхўрлик намунаси деб биламиз.
Ғафур Турдиқулов,
“Пенг-Шенг” қўшма корхонаси
бошланғич касаба ташкилоти раҳбари