Click to listen highlighted text!

МАЛАКА ОШИРИБ ҚАЙТДИК

      Яқинда пойтахтимизда Сирдарё, Тошкент ва Жиззах вилоятлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматлари ходимлари учун минтақавий семинар-тренинг ўтказилди.

      Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ташкил этилган ушбу семинар-тренинг машғулотларида соҳа ходимларининг жамоатчилик билан ишлашга оид касб малакаси оширилди. Тадбирда вилоятимизнинг 10 га яқин  ташкилот ва муассасаларининг матбуот хизмати ходимлари иштирок этдилар.

      Сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси координатори Джон Мак Грегор  жаноблари, Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди  раиси Абдулазиз Абдуллаев ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази раҳбари Гулнора Бобожоновалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида миллий матбуот соҳасини изчил ислоҳ этиш, фуқароларнинг ахборот олишга оид конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш масаласи доимий эътиборда эканини таъкидладилар.

      Семинарда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, аҳолини мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар ҳақида мунтазам хабардор этиш кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда алоҳида аҳамият касб этаётгани қайд этилди.

      Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни фуқароларнинг ахборот олишга оид ҳуқуқларини тўла таъминлаш имконини бермоқда.

      – Бугунги кунда аҳолига ахборотларни тезкор етказиш ва мунтазам янгилаб боришда веб-сайтлар муҳим ўрин тутмоқда, – дейди Сирдарё вилояти ҳокимлиги  матбуот хизмати ходими Ортиқ Султонов. – Ушбу семинар матбуот хизмати ходимларининг шу йўналишдаги билимларини янада бойитиш ва мустаҳкамлаш, иш тажрибасини оширишга хизмат қилади.

      Семинарда “Халқ сўзи” газетаси масъул ходими Қобилжон Хидиров ва  “Ўзбекистон” радиоканали шарҳловчиси Нозима Тошпўлатова давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ахборот хизматининг ўзига хос жиҳатлари, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш тамойиллари, ҳамкорлик этикаси, медиа тузилмалар учун ахборот материалларини тайёрлашга оид маърузалар тингланди. Семинар сўнггида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

      Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вакили сифатида мен ҳам  ушбу семинарда қатнашдим.  Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кейинги йилларда фаолиятини кенг тарғибот этиб келаётган ташкилотлардан. Бирлашмамиз йил давомида 15 дан ошиқ акциялар доирасида тадбирлар ўтказиб, жамиятимиз ривожига ўзининг сезиларли ҳиссасини қўшиб келаётир. Ушбу маълумотлар бирлашмамиз веб-сайтида доимий ёритиб келинаётир. Ўйланманки, юқоридаги семинарда олинган билим ва кўникмалар келгуси фаолиятимизда қўл келади.

 

                     Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!