Click to listen highlighted text!

ДОЛЗАРБ МАВЗУЛАРГА БАҒИШЛАНДИ

      Ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан сайлов қонунчилиги, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги байрами муносабати билан Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан жойларда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусида, меҳнат ва унинг муҳофазаси ҳамда бошқа муҳим қонунлар таҳлили доирасида семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.

      Шундай тадбирлардан бири   Бахт шаҳридаги ўғил болалар махсус коллежи меҳнат жамоасинда ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси Алижон Мамарасулов, вилоят касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашмасининг   масъул ходимлари Бозорбой Исматов, Ширинхон Умаралиева,   Санжар Тоғаевлар иштирок этишди ва сўзга чиқишди.

img_1246

    Семинар аввалида Алижон Мамарасулов шу йил 4 декабр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига оид қонунчилик хусусида тўхталиб, сайловда фаол иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва бурчи эканлиги борасида алоҳида таъкидлади.

   Семинар давомида Бозорбой Исматовнинг меҳнат мухофазасига оид, Ширинхон Умаралиеванинг Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари, меҳнат қонунчилиги, одам савдоси ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунларга оид, Санжар Тоғаевнинг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ва “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзуларидаги маърузалари тингланди.

      – Маърузалар  айни дамда долзарблиги ва муҳим янгиликларга бойлиги билан ишчи-ходимлар ўртасида катта қизиқиш уйғотди – дейди коллеж директори Қахрамон Махмудов. – Келгусида шундай учрашув ва семинарлар доимий ўтказиб борамиз.

         Тадбир баҳс-мунозарага бой тарзда ўтди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишиб, барча саволларга қонуний жавоб олишди.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси

Юридик бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!