Click to listen highlighted text!

ХАЛҚ ДАРДИНИ БИЛИШ УЧУН МУЛОҚОТ ЗАРУР

        Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил  “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди. Бугунги кунда Президентимиз раҳнамолигида халқ манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдидаги масъулиятини янада ошириш, оилалар фаровонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

      Айни пайтда аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этиш 2017 йилдаги энг муҳим устувор вазифалардан бири этиб белгиланди.

   – Давлат идоралари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини шакллантириш, жойлардаги ҳақиқий аҳволни ҳаққоний ўрганиш ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларни тайёрлаш механизмини жорий  этиш мақсадида жорий йилнинг 19-21 январь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан Самарқанд вилоятида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” талабларининг бажарилишида жамоат ташкилотлари ролини ошириш” мавзуида амалий семинар ташкил этилди, – дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Камолиддин Ақбутаев. – Мазкур анжуман жараёнида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Хотин-қизлар қўмитаси, Фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вакилларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан 1180 дан зиёд хонадон аъзолари билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг ижтимоий-маънавий, иқтисодий соҳалардаги муаммолари ўрганилди ҳамда тегишли ҳокимликлар томонидан мазкур муаммоларни ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиши таъминланди. Шунингдек, анжуманда таклиф этилган механизмни ҳудудларда ҳам оммалаштириш, ҳамкорликда тизимли равишда ташкил этиб боришга келишилди. Анжуман якунида жамоат ташкилотлари ўртасида халқ билан мулоқотлар орқали оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит, турмуш даражаси, иқтисодий аҳволни холис ўрганиш ва ечимини кутаётган масалаларни аниқлаш бўйича ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

    Юқорида қайд этилганларни  инобатга олиб, шунингдек ҳамкорлик Меморандумида кўзда тутилган вазифаларни амалга оширишнинг аниқ тартиби ва механизмларини белгилаш ҳамда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бошқаруви, Ўзбекистон Фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармаси Марказий Кенгаши Раёсати, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бошқаруви, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати Марказий Кенгашининг Ижроия қўмитаси ҳамкорликда  қабул қилган қарорга кўра “Жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлаш борасидаги долзарб масалаларни ўрганиш ишларини мувофиқлаштириб бориш бўйича республика штаби” таркиби  тасдиқланиб, бугун ушбу штаблар жойларда ўз фаолиятини бошлаб юбордилар.

        Хусусан, Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди,  “Нуроний”  жамғармаси ва “Камолот” ЁИҲ вилоят бўлимлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари раҳбарлари иштирокида касаба уюшмалари фаоллар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирни Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Камолиддин Оқбўтаев олиб борди ва юқоридаги анжуманда қўйилган вазифалар, яъни давлат идоралари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини шакллантириш, жойлардаги ҳақиқий аҳволни ҳаққоний ўрганиш ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишларни батафсил тушунтирди.

     -Бу борада биз бир ёқадан бош чиқариб, иш олиб бормоғимиз, аҳоли хонадонларига кириб, фуқароларнинг дарду ташвишлари билан яқиндан танишиб, уларни бартараф этиш йўлларини қидиришимиз лозим бўлади, – деди маърузачи ўз сўзида. Бу борада жойлардаги хотин-қизлар қўмиталарининг ўрни ва ҳамияти алоҳида таъкидланди. Сўз олган “Нуроний”  жамғармаси вилоят бўлими раиси Ўтбосар Абдиев, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилшода Ҳайдарова ва бошқалар вазифани самарали амалга ошириш учун лозим бўлган ишлар юзасидан таклифлар билдирдилар.

    Мажлис иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

 

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!