ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИГА БАҒИШЛАНДИ
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан қабул қилинган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Раёсатининг 2017 йил 21 февралдаги 6-08 «с»-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тасарруфидаги барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларида “Аёллари қадр топган юрт” номли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Гулистон шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида тармоқнинг шаҳар Кенгашига қарашли бошланғич ташкилотларида самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган 82 нафар фаол хотин-қизлар моддий рағбатлантирилдилар, шунингдек, намунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлаётган қимматбаҳо совғалар билан меҳнат фахрийлари тақдирланди.
Ф.Таштанов,Сирдарё вилояти Гулистон шахартаълим, фан ва маданият ходимлари
касаба уюшмаси Кенгаши раиси