9 МАЙ-ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИГА БАҒИШЛАНДИ
Сирдарё вилоятига бириктирилган тарғибот гуруҳи, маданият, адабиёт ва санъат намояндаларнинг маьнавий-маърифий тадбирлар, маънавият соатлари, учрашувлар ўтказилмокда . Жумладан, Мирзаобод туманида жойлашган Н- сонли ҳарбий қисмда айнан шундай тадбирлардан бири бўлиб ўтди. Вилоят Маънавият-тарғибот маркази ва касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда Тошкент давлат Шарқшунослик институти кафедра мудири Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, “Ўзбеккино” миллий агентлиги кино режиссёри Бурҳон Шаропов, Муқумий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ижодкори, актёр Расулхон Қодирхонов, Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли хонандаси Алишер Абдуғофиров, О.Хўжаев номли вилоят мусиқали драма театри актёрлари, Гулистон шаҳар Маьнавият тарғибот марказидан Т. Ҳайитбоев ва бошқалар, шу жумладан, мазкур ҳарбий қисм зобит-аскарлари иштирок этдилар. Учрашув жараёнида сўзланган маърузалар, ижро этилган саҳнавий кўринишлар, ифодали ўқилган шеърлар махсус ҳарбий қисмда, оиласидан, ота-онасидан йирокда ўз йигитлик бурчини сидқидилдан адо этаётган, Она Ватанини фидокорона қўриқлаётган ҳар бир оддий аскардан тортиб офицеру-сержантлар қалбида ўтганларни хотирлаш, Ватанга муҳаббат, она юрт, оила олдидаги бурч каби туйғуларни жонлантирди. Иккинчи жаҳон урушида шу ватан учун жон берган ватандошларимиз ёдга олинди,уларнинг эзгу максад йулидаги жонфидоликлари улуғланди.
– Ўтмишни эслаш, тарихни хотирлаш – бу қадриятларни улуғлаш демакдир. Мана бугун ўтказилган маънавият соатида ҳам айнан ўша 41-45 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини улуғлаш, жангда ҳалок бўлган юртдошларимизнинг мардонавор жасоратини хотирладик, бу биз ёш авлодларнинг мукаддас бурчимиздир. Шу гул диёримизни ёвларга бермай, азиз жонини фидо қилган юртдошларимизнинг хотираси калбимизда абадий қолади, ва биз бу туйғуни мукаддас биламиз,чунки тарихий хотирасиз келажак йўқ, зеро утмишни хотирламасдан келажакни қуриб бўлмайди, – деди Муқумий номидаги мусиқали драма театри актёри Расулхон Кодирхонов.
Ушбу маьнавий-маърифий тадбир иштирокчиларда унутилмас таассуротлар қолдиргани аниқ.
Зебо Ҳайдарова