Click to listen highlighted text!

ҚОВУН САЙЛИ

             Сирдарёнинг Мирзачўл қовуни билан  азал-азалдан  энг ширин деган ном  козонган.  Сирдарёлик  миришкор  деҳконлар  қовунчиликни ривожлантириш йўлида тинимсиз изланмоқдалар, ковуннинг  янги навларини  кашф этиб, парвариш  қилиб  мўл хосил олишга  эришмоқдалар.  Кейинги йилларда  Мирзачўл қовуни нафақат  юртимизда,  чет элларга  хам  экспорт қилиниб, ўзининг ширин  мазаси билан  чет элликларнинг ҳам севимли таомига айланиб улгурди.. Яқинда Гулистон  шаҳрида  бўлиб ўтган  “Қовун  сайли” ҳақиқий  байрамга  айланди. Ушбу байрамни ташкил этишда  Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо хизмати ходимлари касаба уюшма тармоғи  ишчи ходимлари хам  муносиб иштирок  этишди. Айниқса, Ховос, Боёвут , Гулистон  туман ва  Гулистон  шаҳар  ободонлаштириш  бошқармалари  ишчи- ходимлари “Қовун сайли”ни тайёрлаш  ва  безашда   фаол  иштирок этишди. Ковун сайлида нафақат Сирдарё халқи, балки чет эллик мехмонлар  ҳам иштирок  этишди. Улар бир-биридан  чиройли, хушбўй  ва ҳавас қиладиган даражада  безатилган  қовун  кўргазмаларига  терилган  қовунларни   ҳавас  билан томоша  қилиб  завқ олишди.. Мирзачўл қовунини таътиб кўрган  инсонлар деҳқонларнинг меҳнатига  олкишлар  айтишди.

               Тадбир сўнгида  ғолиблар диплом ва  совғалар  билан  тақдирланди. Катта байрам  томошаси  намойиш  этилди.

И.Буриев

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!