ҲОРМАНГ, ПАХТАКОРЛАР!
Шу йилнинг 12 октябр куни Усмон Носир номли СИУ ҳудудидаги “Тўхмак” фермер хўжалиги далаларида пахта хосили йиғим-теримида фаол иштирок этаётган бир гуруҳ теримчиларни тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди. Айтиш жоизки, ушбу фермер хўжалигига Бўстон ҚФЙ нинг 65 нафар уюшмаган аҳолисидан таркиб топган отряд кўмакка келишган. Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ва Сирдарё вилоят Кенгаши масъул ҳодимлари, вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан чевар теримчилар Наргиза Кенжаева, Саодат Набиева, Нилуфар Қувондиқова, Малика Ишимова, Ориф Расуловларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
– Бу йилги пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан ташкил этилган, фермерлар томонидан мўл ҳосил етиштирилган, ушбу ҳашарда қатнашиб, юртимизнинг улкан пахта хирмонига ўз ҳиссасини қўшишни бурчим деб биламан, -дейди чевар теримчи Наргиза Кенжаева. – 1 килограмм пахта нархи 600 сўмга кўтарилди, шу билан бирга пахта теримини 100 килограммга етказган ҳар бир теримчи учун 5 кг ун, 1 литр ўсимлик ёғи ва 3 кг шакар қўшимча равишда бериляпти, терим пулини ўз вақтида оляпмиз, албатта бу нарсалар терим суръатига рағбат бўлмоқда.
Сабоҳат Бобоева, O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши
Хотин-қизлар бўлими мудири