Click to listen highlighted text!

СИРДАРЁДА 38 ОИЛАДА УЙ ТЎЙЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

             Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги арафасида Сирдарё вилоятининг Гулистон тумани “Мевазор” массивида 2 сотихли 3 хонали 38 та уй фойдаланишга топширилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги арафасида Сирдарё вилоятининг Гулистон тумани “Мевазор” массивида 2 сотихли 3 хонали 38 та уй фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самара бераётганини, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили Давлат дастури” доирасида фуқароларнинг ўй-фикрлари, қувончу ташвишларини ўрганиш, ҳаётий талаб ва манфаатларини ҳар томонлама таъминлашга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

              Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори доирасида вилоятда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Гулистон тумани «Мевазор» массивидаги ҳар бирининг лойиҳа қиймати 123 миллион сўмлик бўлган 38 та  уй “Баҳодир Боёвут қурувчи” кўптармоқли қурилиш фирмаси бунёдкорлари томонидан қисқа фурсатларда барпо этилди.

         – Бу уйларда яратилган шарт-шароитлар шаҳардагидан ҳам яхшилигини кўриб, ҳайрону-лол қолдим, – дейди янги хонадонда уй тўйини нишонлаётган Зилола Эшонхонова. – Янгиланган лойиҳалар асосида барпо этилган 2 сотихли участкаси, меҳмонхона, болалар учун хона, дамолиш хонаси, душхона, алоҳида ҳам ташқи, ҳам ички ошхона ва ҳожатхоналари, ҳатто, молхонаси ва индувидиал иситиш қозонхонаси мужассам. Табий газ ва электр билан тўлиқ таъминланган. Бир жумракни бурасанг иссиқ сув, бошқасини бурасанг совуқ сув шоввуллаб оқиб турибди. Ҳар бир оиланинг кўнгилдагидек яшаши учун бундан ортиқ яна нима керак?

              Ўзим, турмуш ўртоғим Абдимўмин ака ва 5 фарзандим номидан бизга намунавий уйларни энг арзон нархларда қурдириб бераётган Президентимизга минг раҳмат деймиз.

          – Гулистон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг 3-қаватида 4 жон бўлиб, 1 хонали уйда ижарага турганмиз, – дейди Гулистон шаҳридаги 15-сонли махсус мактабгача таълим муассасаси ходими Элнора Абдурахмонова. – На иссиқ сув, на совуқ сув ва на газ бор эди. Электр ҳам эрмакка ўчиб қоларди. Худога минг шукур, Юртбошимизнинг қарорига асосан энг замонавий қулайликлар яратилган, янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилган, арзон, мазкур уй-жойларнинг бири бизга ҳам насиб қилди. Бошланғич бадали атиги 15 фоиз экан. Бундан ташқари, ипотека кредити 3 йиллик имтиёзли давр ва биринчи 5 йили мобайнида йиллик миқдори 7 фоиз бўлиб, 15 йил муддатга берилди. Эр-хотин бўлиб, емай-ичмай 15 йил ишлаганимизда ҳам бунақанги кошонани қуролмаган бўлардик. Бизга шундай қулайликларни яратиб бераётган Президентимизнинг азиз бошлари ҳамиша омон бўлсин.

         – Қишлоқ аҳолиси кенг қатламини шинам уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида жорий йилда яна 21 массивда барча қулайликларга эга бўлган 904 та арзон уй-жойлар қурилиши белгиланган, – дейди вилоят ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Жаҳонгир Иброхимов. – Биз қишлоқларимизда Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорига асосан ишлаб чиқилган 3 турдаги: 2 қаватли, 2-3 хонали, хўжалик имроатларини ҳисобга олинган ҳолда умумий майдони 42,4 квадрат метр, 1 қаватли, ер участкаси 2 сотх бўлган 3 хонали, хўжалик иморатлари билан умумий майдони 53 квадрат метр ва 2 қаватли, 4 сотихли қўшалоқ уйлар, хўжалик иморатларини ҳисобга олган ҳолда умимий майдони 203 квадрат метр бўлган уй-жойларни барпо этамиз.Миллий урф-одатларимизга кўра Гулистон туман ҳокимлиги томонидан қўй сўйилиб, дошқозонда ош дамланди. Шу куни “Мевазор” маҳалла аҳли янги асфалт ётқазилган кўчада бир пиёла чой устида, жамул-жам бўлиб уй тўйини шоду-хуррамлик билан нишонлашди. Тадбирларда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.

 

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!