Click to listen highlighted text!

КОНСТИТУЦИЯ КУНИГА БАҒИШЛАНДИ

            Ховос тумани хотин-қизлар қўмитаси Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, чакана савдо хизмати ходимлари касаба уюшма тармоғи билан ҳамкорликда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишлаб давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокимлигининг хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Гулсара Бобожонова ҳамда ИТИЧ савдо ва ХКТХ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Эргаш Бўриев иштирок этди.
Давра суҳбатида Эргаш Бўриев “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастурлар ижроси ҳамда Конституциянинг 25 йиллиги юзасидан касаба уюшма ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Тадбир савол- жавобларга бой бўлди.

Ўзбекистон ИТИЧ савдо ва ХКТХ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Буриев И Конституция кунига багишлаб ўтказилган давра сухбатида тушунтириш бермокда.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!