ҲАРБИЙЛАР ОИЛАЛАРИ УЧУН БАЙРАМ КОНЦЕРТИ
Гулистон қурилиш касб-ҳунар коллежи фаоллар залида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда вилоят маданият бошқармаси ҳамкорлигида Мирзаобод туманидаги Н-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оилалари учун 14 январь –Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирни ҳарбий қисм командири Махсумхон Рустамов бошқариб борди.
Тадбирда шоир Абдулла Нур, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси етакчи мутахассиси, “Ойдин йўл” газетаси бош муҳаррири Зебо Ҳайдаровалар “МИллий армиямиз-фахримиз” мавзусида маъруза қилдилар, ватанпарварлик мавзусида шеърлар ўқиб бердилар. Шундан сўнг, “Ўзбекконцерт” бирлашмаси хонанда ва раққосалари иштирокида байрам концерти намойиш қилинди.
-Ҳарбий хизматчининг рафиқаси бўлиш нақадар масъулиятли ва шарафли эканини ҳис қиламиз, – дейди Саодат Қорақулова. – Турмуш ўртоғим туну-кун Ватан ҳимоясида эканидан, у ва унга ўхшаган мард ўғлонлар туфайли юртимизда тинчлик ҳукм сураётганидан қалбим фахрга тўлади. Айниқса, кейинги пайтда биз, ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига бўлаётган эътибордан ҳам бошимиз осмонда. Тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими