Click to listen highlighted text!

ЧАРЧОҚЛАРНИ ЁЗГАН БЕЛЛАШУВ

               Давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий – маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Бу ташаббусларнинг бири ёшларни чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. Касаба уюшмалари ҳам ишловчи ёш ходимлар ўртасида спортни оммалаштириш борасида доимий саъйи – ҳаракатлар олиб бораётир.
Сирдарё вилоятида 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида спартакиада ташкил этилди. Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида спортнинг мини футбол ва волейол турларида мусобақалар бўлиб ўтди.
Қизиқарли беллашувлар натижасига кўра аёллар ўртасида кечган волейбол баҳсларида агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси жамоаси учинчи, соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ходимлари иккинчи ва таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси ходимларидан таркиб топган жамоа биринчи ўринларни эгалллашди.


Мини футбол учрашувида таълим тармоғи ходимлари учинчи, агросаноат ходимлари иккинчи ва давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари биринчи ўринларни эгаллашди.
– Вилоятнинг энг йирик спорт комплексида мусобақа иштирокчиси бўлганимиз чарчоқларимизни ёзиб, биз учун чинакам хордиқ бўлди, – дейди Гулистон шаҳридаги 15 – умумтаълим мактаб ўқитувчиси Юлдуз Маматқулова. – Жамоамиз иштирокчилари ёши 40 ёшдан юқори, шунга қарамай ғолиб бўлдик. Энди Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Республика босқичига тайёргарлик кўрамиз.
– Маъмурият ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти томонидан биз ходимлар учун муносиб шароитлар яратилган. Айниқса, жисмоний чиниқиш, мазмунли хордиқ учун муассасада стол тенниси, мини футбол майдони, тринажор зали фаолияти йўлга қўйилган, – дейди вилоят божхона бошқармаси ходими Соҳиб Солиев. – Шу боисдан ҳам бугунги барча ўйинларда голлар билан юқори ҳисобни жамғардик.
Мусобақа иштирокчилари диплом, кубок ва медаллар билан тақдирланди.

О.Мамадалиева
“Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!