Click to listen highlighted text!

БИЗГА ЯРАТИЛАЁТГАН ИМКОНИЯТЛАРДАН МАМНУНМИЗ

Мен Мирзаобод туманидаги 11- умумтаълим мактабидан бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлайман, ушбу даргоҳдаги фаолиятимга 5 йил тўлди. Бу йил иккинчи бор вилоят ўқитувчилар малака ошириш институтида ўз малакамни оширмоқдаман, билимларимни мустаҳкамламоқдаман.
Ҳамма кўриб турибди, кейинги пайтда юртимизда халқ таълими соҳасига эътибор жуда кучайган. Шу билан бирга устозлар олдига қўйилган талаб ва масъулият ҳам юксак, шу сабабли доимий ўз устимизда ишлашга тўғри келади. Бу борада, ўрта-махсус таълим даргоҳини битирган ўқитувчилар ҳамда МТМлар педагог-тарбиячилари учун очилган сиртки ўқув курслари жорий этилганлиги кўпчилик қишлоқ мактаблари ва боғчалари педагогларига жуда қўл келмоқда. Менинг мутахассислигим олий маълумотли бошланғич синф ўқитувчиси, энди иккинчи мутахассислик бўйича, яъни инглиз тили фани ўқитувчиси йўналиши бўйича сиртдан таҳсил олмоқдаман. Чунки, тил билган эл билади, қолаверса, давлатимиз томонидан яратилган имкониятлардан фойдаланиб, олий тоифали мутахассис бўлмоқчиман.
Худди шундай имтиёзлардан менга ўхшаган кўпчилик ёш ўқитувчилар ҳам фойдаланмоқда. Президентимиз яқинда бўлиб ўтган бошланғич таълим ва мактабгача таълимга бағишланган селекторда инсон ўз маълумотларининг асосий қисмини боғчаларда ва бошланғич синфларда оладилар, шу боис, ушбу муассасаларда ва бошланғич синфларда малакали устозлар ишлаши лозим, деб уқтирган эдилар. Мен ўйлайманки, халқ таълими ва мактабгача таълим муассасаларига берилаётган бундай эътибор ўз самарасини беради. Албатта, ўқувчиларимиз орасидан буюк бобокалонларига муносиб шогирдлар етишиб чиқади, деб ишонаман.

Нодира Умаралиева,Мирзаобод туманидаги 11-умумтаълим мактаби ўқитувчиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!