Click to listen highlighted text!

ФОЙДАЛИ БИЛИМЛАР БЕРИЛДИ

28 апрел – “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида “Меҳнат муҳофазаси: ёш ходимларни қўллаб-қувватлаймиз” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди. Унда соҳа мутахассислари, корхоналарда меҳнат муҳофазасига масъул бўлган ходимлар ва касаба уюшмаси фаоллари иштирок этди.

<img src=»http://sirdaryo.kasaba.uz/wp-content/uploads/sites/16/2018/04/IMG_7502-300×225.jpg» alt=»» width=»300″ height=»225″ class=»alignnone size-medium wp-image-2591″ />
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Халқаро меҳнатташкилоти ва унинг фаолияти, улар томонидан қабул қилинган Конвенциялар мазмуни, Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонуннинг янги таҳририни амалга тадбиқ этилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар, “Устоз – шогирд” анъанасининг аҳамияти ҳақида тушунчалар олишдан иборат бўлди.
Дастур давомида Ўзбекистон Республикасининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигига оид норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами китоби тақдимоти бўлиб, китоб мазмун – мундарижаси билан танишилди.
Шу куни “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш” юзасидан Республика кўрик-танловининг биринчи босқич ғолиблари тақдирланди. Вилоятдаги мавжуд 7 та тармоқ ташкилотлари “Энг яхши корхона”, “Энг яхши касаба уюшмаси қўмитаси”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациялари бўйича баҳоланиб, ғолиблар аниқланди. Уларга диплом ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.


Кўрик – танловининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш тизимидаги “Well Ford” масъулияти чекланган жамияти “Энг яхши ташкилот” номинациясида 1 ўринни эгаллади. Корхонада Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири асосида меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги талаблари ва гигиена қоидаларини таъминлаш юзасидан маълум ишлар амалга оширилган. Меҳнат муҳофазаси хизмати ташкил қилинган ва муҳандис ходим вазифани бажариб келмоқда.

Маъмурият ва корхона касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган Жамоа шартномасида “Меҳнат муҳофазаси” бўлими киритилган ва ушбу бўлимда асосий эътибор ишчи-ходимлар учун иш жойларида хавфсиз меҳнат шароит-ларини яратиш, ишчи-ходимларни махсус кийим-бош, пойафзаллар, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларига чалинишларидан суғурта қилиш, шунингдек, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 135 ва 182-сонли Конвенцияларига биноан ишга қабул қилиш учун энг кичик ёшга риоя этиш ҳамда болалар меҳнатининг оғир шаклларини таъқиқлаш ҳақидаги бандлар акс эттирилган.
Корхона ишлаб чиқариш бўлимлари, цехлари иш жойларида хавфсизликдан огоҳлантирувчи ёзувлар, белгилар, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидаларига оид кўргазмали стендлар мавжуд.
Ишлаб чиқариш корхонасида 204 нафар ходимлар меҳнат қилади ва уларнинг 90% и аёллардан иборат. Меҳнат муҳофазаси бўйича жавобгар шахс Одил Ҳатамқулов бошчилигида ишлар тўғри ташкил этилган ва бугунгача ҳеч бир бахтсиз ҳодисалар содир бўлмаган. Ходимларнинг асосий қисмини ёшлар, коллеж битирувчилари ташкил этади. Янги таҳрирдаги Қонуннинг 24-моддаси талаби асосида ишчи-ходимлар ишга киришда дастлабки тиббий кўрикдан ўтишлари, 25-моддаси бўйича хавфсизлик техникаси йўриқномалари асосида йўл-йўриқлар берилиши, ўқитилиши таъминланмоқда.
Ходимлар учун корхона транспорти ажратилган. Бир маҳал иссиқ овқат, махсус ким – бош билан таъминланган. Ювиниш, ошхона хоналари тўғри ва ҳавфсиз жиҳозланган.
Корхона танловнинг навбатдаги босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Озода МАМАДАЛИЕВА, “Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!