Click to listen highlighted text!

КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ТЎЛОВЛАРИ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ

Касаба уюшмаларининг “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” акцияси доирасида вилоятда истиқомат қиладиган ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий кўмаклар берилади, уйлари таъмирланиб, озиқ-овқат ва дори-дармонлар олиб берилади, коммунал тўловлари тўлаб берилади. Байрамлар арафасида амалга ошириладиган ушбу эзгу амаллар бизнинг юртимизда ҳукмрон меҳр-оқибат тараннумидир.
9 май –“Хотира ва қадрлаш куни” арафасида ВКУТБ Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 6 январдаги «Кексалар ва имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлашда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида» ги 7-23 «с» сонли қарори ҳамда «Сирдарё ВКУТБ Кенгаши ва Фахрийларни ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят Кенгашининг ҳамкорлик фаолиятини мустаҳкамлаш бўйича 2018 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлари тўғрисида» ги қарори ижроси юзасидан байрам муносабати билан ўзгалар парваришига муҳтож, 10 нафар ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг коммунал хизматлар учун тўловлари бирлашма касаба уюшма бюджети ҳисобидан тўлаб берилди.
-Илоҳим Ўзбекистонимизга, меҳрибон ҳамюртларимга кўз тегмасин, – дейди Сардоба шаҳарчаси, Дўстлик кўчаси – 12/5 –хонадонда истиқомат қилувчи ёлғиз кекса, 1-гуруҳ ногирони Хурсаной Султонова. – Шундай аҳволда, ўзга юртларда бўлганимда, ҳолим не кечарди, деб ўйлайман. Бу юртнинг ҳар бир инсони меҳр-оқибатли, хайру саховатли. Шунинг учун ҳам, ёлғиз эканлигим ҳам билинмайди. Мана, касаба уюшмалари фаоллари ҳам доим ҳолимдан хабар олиб туришади. Бу гал коммунал тўловларимни тўлаб беришди. Мингдан –минг раҳмат барчага!

ВКУТБ маданий – маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!