ХОТИРА ТУРНИРИ ЎТКАЗИЛДИ
Ҳудудларда 9 май-Хотира куни муносабати билан турли-туман хотира тадбирлари ўтказиш давом этмоқда. Хусусан, Боёвут туманининг Учтургон маҳалласидаги 10 умумтаълим мактаби ўйингоҳида кўп йиллар Боёвут туман Халқ таълими бўлимида ташхис гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаган Сардор Эшбеков хотирасига бағишлаб утбол турнири ўтказилди. Унда 3 та жамоа иштирок этди. Қизғин ўтган беллашувларда 1-ўринни туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 2-ўринни Учтургон жамоаси (марҳумнинг яқин қариндошлари), 3-ўринни 10-мактаб жамоаси эгаллади. Ғолиблар касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ботир Зикриллаев,ТФМ ходимлари касаба уюшмаси Боёвут тумани Кенгаши раиси