Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМАЛАРИГА МИННАТДОРЧИЛИК ХАТЛАРИ

                 Мингдан минг раҳмат айтаман
Мен Гулистон тумани Бирлашган маҳалла фуқаролар йиғини, Улуғбек кўчаси 46 уйда истиқомат қиламан. Ёлғиз онаман. Ўғлим Ҳусниддин Нормуродов 2-гуруҳ ногирони. Президентимизнинг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли Қарори ижроси юзасидан ҳамкор ташкилотларнинг ишчи гуруҳи томонидан менинг шароитимни ўрганилиб, уйим капитал таъмирга тушган эди. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кўмагида “Зилола Озод Файз қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан уйимни таъмирлаб беришди. Рости, уйим анча йиллардан буён таъмирланмаган, унинг таъмирига пул ҳам тополмаётган эдим. Жуда хурсанд бўлдим. Илоҳим, биздек имконияти чекланган фуқароларнинг оғирини енгил қилиб, уй қуриб, таъмирлаб бераётган, маиший техника жиҳозлари олиб бераётган саховатли ташкилотларимиз, қурувчиларимиз омон бўлишсин. Бизни доим ўйлаб, ғамхўрлик қилаётган давлатимиз раҳбарига доим дуодаман.

Набиева  Халбуви,
Гулистон тумани

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!