Click to listen highlighted text!

МУРОЖААТЛАР ТАҲЛИЛИ

               Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлимининг 2018 йилнинг 1-ярим йиллиги бўйича Ўзбекистон Республикасининг “ Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг ижроси таҳлил этилди ва таҳлил натижаларига кўра 2018 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида бирлашма бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 90 та мурожаатлар келиб тушган, шундан 32 та ёзма, 22 та оғзаки ва 25 та “Ишонч” телефони орқали, 11 та электрон шаклдаги мурожаатлар қабул қилинган.
Мурожаатларни шакли бўйича 9 та шикоят, 81 та ариза шаклидадир.
Тармоқлар бўйича таҳлил қилинганда;
Алоқа ва ахборотлаштириш 1 та, агросаноат мажмуи 5 та, давлат муассасалари ва жамоат хизматидан 17 та, кимё ва фармацевтика саноати 2 та, соғлиқни сақлаш ходимларидан 14 та, истеъмол, савдо ва хизмат кўрсатиш 7 та, таълим, фан ва мадиният ходимларидан 17 та, транспорт ва қурилиш индустрияси 3 та, энергетика соҳасидан 2 та, касаба уюшмасига аъзо бўлмаган 22 тани ташкил этади.
Мурожаатлар мазмуни бўйича; ҳуқуқий ҳимоя 30 та, ижтимой-иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш 18 та, меҳнат муҳофазаси 5 та, касаба уюшмаси ташкилий-ҳуқуқий фаолияти 2 та, соғломлаштириш 7 та, моддий ёрдам ажратиш 7 та, ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид бошқа масала 18 та, касаба уюшма ваколатига оид бўлмаган масала 3 та.
Ушбу мурожаатлар натижаси бўйича, қаноатлантирилгани 26 та, тушунтириш берилган 62 та, тегишлилигига кўра бошқа органга юборилгани 2 та.
Ҳуқуқи тикланган шахслар 51 нафар, ундирилган сумма 30841892 (ўттиз миллион саккиз юз қирқ бир минг саккиз юз тўқсон икки) сўм.
Мурожаатлар кўп бўлган ташкилот раҳбарларига таҳлилий хатлар чиқарилди.

<center><b>Юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева</b></center>

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!