Click to listen highlighted text!

НУРОНИЙЛАР ДОНА СУРДИ

Шу кунларда Мустақиллик байрамининг 27 йиллик қутлуғ санасини барча ташкилот, масассаса ва корхоналар катта хурсандчилик, байрам шодиёналари билан нишонламоқда. Истиқлол тантанаси Сирдарё вилоятининг файзли манзили – Нуронийлар масканида ҳам эсда қоларли тарзда бўлиб ўтди. Тинчлигимиз дуогўйлари бошчилигида Фахрийлар ва ёшлар ўртасида “Авлодлар учрашуви” номли шахмат турнири ғоят қизғин кечди.

Тўпланган балларга асосан икки босқичда натижалар эълон қилинди. Унга кўра Гулистон тумани фахрий иштирокчиси Мадамин Сайдалиев юқори натижани қайд этиб, ғолиб деб топилди.
Жамоа ҳисобидаги баҳсларда фахрийлар ва ёшлар жамоалари дўстлик натижасини қайд этишди.
– Бугунги тадбир бир урмга ёдда қоладиган бўлди, – дейди “Энг узоқ давом этган учрашув” номинацияси ғолиби Абдулла Одилов. – Аввало, тадбир ташкилотчиларига рахмат. Байрамларимиз кўп бўлсин. Тинчлигимизга кўз тегмасин. Нуронийлар маскани бизнинг севимли даргоҳиимзга айланиб улгурган. Ҳеч бир байрам йўққи, касаба уюшмалари ташкилотчилик қилмаган бўлса. Яқинда 20 нафар нуронийларнинг Тошкент шаҳрига уюштирган саёҳатлари ҳам сўзимга исбот бўлади.
Тадбир иштирокчиларига вилоят касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.

ВКУТБ маданий – маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!