Click to listen highlighted text!

“ВАТАН – МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР!” ШИОРИ ОСТИДА “КАСАБА УЮШМАЛАРИ – ҲАРБИЙЛАРГА” АКЦИЯСИ ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ

Сана муносабати билан бир қанча тадбирлар бошлаб юборилди. Жумладан:
Ширин шаҳар  “Маҳалла” жамоатчилик кенгаши ташаббуси билан 8 январ куни Бунёдкор маҳалласида шаҳар ҳокимлиги, ҳарбий қисм, шаҳар Адлия бўлими ҳамкор ташкилотлар билан 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга Мурожаатномасининг мазмун моҳиятини тушунтириш ҳамда «Ватанпарварлик ойлиги» муносабати билан «Ватанга хизмат-олий фазилат» мавзусида фуқаролар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Шаҳарнинг Нуробод маҳалласида эса бир гуруҳ ёшлар иштирокида “Аскар маҳалла фахри” мавзусида тадбир ташкил этилди.
9 январь куни эса шаҳардаги 3-сонли мусиқа ва санъат мактабида «Ватанпарварлик ойлиги» муносабати билан «Мен ҳам ҳарбий бўламан» мавзусида расмлар танлови ўтказилди. Танловда шаҳарда жойлашган ҳарбий қисм аскарлари иштирок этишди. Тадбир якунида ғолиб иштирокчилар муносиб тақдирланишди.
Гулистон шаҳар Тараққиёт маҳалла фуқаролар йиғини биносида «Ватан ҳимоячилари» куни муносабати билан «Мардлар қўриқлайди Ватанни» шиори остида ҳарбий руҳдаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Миллий гвардия вакиллари, маҳалла фаоллари ва ёшлардан иборат жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Шунингдек, “Янги ҳаёт” маҳалласида маҳалла ҳудудида содир этилган майда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларини юзага келиш сабаблари ва уларни бартараф этиш чоралари тўғрисида йиғилиш ўтказилди.Унда Гулистон шаҳар ИИБ бўлими бошлиғи ўринбосари Д.Кадиров, шаҳар “Маҳалла” жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари Ҳ.Ўрмонов ҳамда маҳалла фаолларидан иборат жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Шунингдек, сана муносабати билан Мирзаобод туманида ҳам бир қанча тадбирлар амалга оширилди. Жумладан:
۞ Навбаҳор маҳалласида “Аскар маҳалла фахри” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда ҳарбий қисм масъуллари фуқаролар йиғини кенгаши аъзолари ҳамда ёшлар иштирок этишди. Тадбир давомида ҳарбий қисмларда ҳақиқий қаҳрамонлик қилган, ёшларга намуна сифатида кўрсатса арзийдиган ҳарбий хизматчилар фаолияти тўғрисида маълумот берилди. Ёш авлод шу каби ҳарбийлар ҳақида билиши, худди улар каби Ватанига содиқ фарзанд бўлишга интилиши кераклиги тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
۞ Наврўз маҳалласида ёшлар иштирокида “Ибратли тенгдошимга ҳавас” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
۞ Баҳористон маҳалласида ҳамкор ташкилотлар ҳамда маҳалла фаолларидан иборат жамоатчилик вакиллари иштирокида “Аскар оналарини шарафлаймиз” мавзусида тадбир ўтказилди.
Янгиер шаҳрида ҳамкор ташкилотлар ҳамда маҳалла фаолларидан иборат жамоатчилик вакиллари 2001 йил Сариосиёда бўлиб ўтган қуролли тўқнашувда Ватан ҳимоясидек муқаддас бурчни бажариш вақтида мардонавор ҳалок бўлган ва 2001 йил 25 августда иккинчи даражали “Шон шараф” ордени билан тақдирланган юртдошимиз Алишер Салимов хонадонига ташриф уюштирилди ва унинг оила азоларига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва байрам совғалари топширилди. Шунингдек, Янгиер шаҳар «Қалқон» спорт мажмуасида спортнинг бокс тури бўйича вилоят очиқ чемпионати ўтказилди.
Оқолтин туманидаги “Кўркам диёр” ҳамда А.Навоий маҳаллаларида байрам муносабати билан «Аскар маҳалла фахри», «Ибратли тенгдошим» номли маданий-маьрифий тадбирлар ўтказилди.
Гулистон давлат университети қошидаги Гулистон академик лицейида 8 январ куни ўқувчилар билан вилоят ҳокимлиги, афғон уруши қатнашчилари ва Гулистон шаҳар мудофаа ишлари бўлими ҳамкорлигида «Бу азиз ватан барчамизники» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Юқорида айтиб ўтилган тадбирларнинг барчасида ҳамкор ташкилотлар қаторида касаба уюшма фаоллари ҳам иштирок этишди.

ВКУТБ Маданий-маьрифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!