Click to listen highlighted text!

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлимининг 2018 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари таҳлили тўғрисида маълумот

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига жисмоний ва юридик шахслар томонидан бўлган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича 2018 йил якунлари таҳлил этилганда қуйидаги ишлар амалга оширилганлиги маълум бўлди. Жумладан:
2018 йил давомида бирлашма бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 172 та мурожаатлар келиб тушган, шундан 67 та ёзма, 39 та оғзаки, 49 та “Ишонч” телефони орқали, 17 та электрон шаклдаги мурожаатлар қабул қилинган.
Мурожаатларни шакли бўйича 20 та шикоят, 152 та ариза шаклидадир.
Ушбу мурожаатларни шаҳар, (туман) кесимида оладиган бўлсак;
Гулистон шаҳридан 62 та, Сирдарё туманидан 10 та, Ховос туманидан 6 та,
Янгиер шаҳридан 8 та, Боёвут туманидан 10 та, Гулистон туманидан 24 та,
Ширин шаҳридан 9 та, Оқолтин туманидан 4 та, Мирзаобод туманидан 13 та,
Сайхунобод туманидан 17 та, Сардоба туманидан 6 та, бошқа худуддан 3 тани ташкил этади.
Мурожаатларни жинси бўйича 73 нафари эркак, 86 нафари аёллар, 8 та юридик шахс, 5 таси жамоавий мурожаатлардир.
Тармоқлар бўйича таҳлил қилинганда;
Алоқа ва ахборотлаштириш 2 та, агросаноат мажмуи 10 та, давлат муассасалари ва жамоат хизматидан 44 та, кимё ва фармацевтика саноати 2 та, нефт-газ 1 та, соғлиқни сақлаш ходимларидан 23 та, истеъмол, савдо ва хизмат кўрсатиш 9 та, таълим, фан ва мадиният ходимларидан 28 та, транспорт ва қурилиш индустрияси 6 та, энергетика соҳасидан 3 та, темир йўлчилар ва транспорт қурувчилари соҳасидан 1 та, металлургия ва машинасозлик 1 та, касаба уюшмасига аъзо бўлмаган 42 тани ташкил этади.
Мурожаатлар мазмуни бўйича; ҳуқуқий ҳимоя 57 та, ижтимой-иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш 37 та, меҳнат муҳофазаси 12 та, касаба уюшмаси ташкилий-ҳуқуқий фаолияти 2 та, соғломлаштириш 11 та, моддий ёрдам ажратиш 15 та, ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид бошқа масала 33 та, касаба уюшма ваколатига оид бўлмаган масала 5 та.
Ушбу мурожаатлар натижаси бўйича, қаноатлантирилгани 42 та, тушунтириш берилган 125 та, тегишлилигига кўра бошқа органга юборилгани 5 та.
Киритилган тақдимномалар бўйича, иш юритувида 2 та, қаноатлантирилгани 9 та, рад этилгани 4 та.
Судга киритилган даъво аризалар бўйича қаноатлантирилгани 1 та.
Ҳуқуқи тикланган шахслар 59 нафар, ундирилган сумма 32135605 (ўттиз икки миллион бир юз ўттиз беш минг олти юз беш) сўм.

Бирлашма юриди бўлими мудири Ш.Умаралиева


               
Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!