Click to listen highlighted text!

“МУРУВВАТ УЙИ” ГА МУРУВВАТ КЎРСАТИЛДИ

             Касаба уюшмаларининг “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” акцияси доирасида ва 8-март – “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан, шунингдек, Бирлашма Раёсатининг 2019 йил 28 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” да амалга оширишга оид Давлат дастури” тўғрисида” ги 17-11 “с” сонли қарор дастурининг 6, (12) банди ижроси (кексалар ва имконияти чекланган шахсларнинг маиший ҳолатларини яхшилашга кўмаклашиш мақсадида, “Мурувват” уйларида яшовчилар ҳолидан мунтазам хабар олиш) ни таьминлаш мақсадида Янгиер шаҳридаги «Мурувват» интернат уйида яшовчи хотин-қизлар учун “Касаба уюшмалари – хотин-қизларга” акцияси доирасида тадбир ташкиллаштирилди.
Унга кўра:
«Мурувват» интернат уйида яшовчи 145 нафар хотин-қизлар учун гигиеник восита (сочиқлар, тиш пастаси, чўткаси ва атир совун) лар олиб берилди, шунингдек, байрам дастурхони учун керакли маҳсулотлар харид қилиниб, ош дамланди.

ВКУТБ Маданий-маьрифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!