Click to listen highlighted text!

«МЕНИНГ КЕЛАЖАКДАГИ ИШ ЖОЙИМ» АКЦИЯСИ

              Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, Ўзбекистон ёш фермерлар Кенгаши ҳудудий бўлими ҳамда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда «Менинг келажакдаги иш жойим» акцияси доирасида Сирдарё тумани “Агро Глобал” МЧЖ фаолияти билан ёшлар таништирилди. Корхонада 200 нафардан ортиқ ишчилар фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг тенг ярмини ёшлар ташкил этади. Корхона экспорт ҳажмини ошириб келмоқда. 2018 йилдан то бугунги кунга қадар корхона 3 миллард сўмлик ипакдан тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилди. Саёҳат давомида ипакдан тайёрланган маҳсулотлар, пиллани қайта ишлаш жараёнлари ва корхонада ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишув ёшларнинг соҳага бўлган қизиқишини янада орттирди. Пиллачилик тармоғи ҳамда пилла етиштириш билан шуғулланадиган касаначиларга Қонун ҳужжатларига асосан, бир мавсум тўлиқ ишлаган даври бир йил меҳнат стажига ўтиши ҳақида эшитган кўпчилик мазкур соҳада ўзларини синаб кўришга қарор қилишди.

 

ВКУТБ Ёшлар масалалари бўйича
раис маслаҳатчиси Б.Хамиджонов

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!