ТАНЛОВ МУНОСИБЛАРНИ АНИҚЛАДИ
Сирдарё вилояти ички ишлар идораларида хизмат олиб бораётган аёл ишчи – хизматчилар ўртасида “Иқбол” кўрик – танлови бўлиб ўтди. Танлов бошқарма хотин – қизлар қўмитаси ҳамда ички ишлар ходимларининг бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташаббусида ўтказилди.
Танлов ҳайъати сифатида Гулистон шахар “Никох уйи” мудираси, “Болалар шахарчаси” директори, оила маркази бош мутахассиси, шунингдек, ИИБда кўп йиллар хизмат қилиб, хозирги кунда нафақада бўлган фахрий аёллар таклиф этилди.
Иштирокчилар 7 та шарт бўйича ўзаро баҳслашишди. Натижаларга кўра бошқармага қарашли “Булбулча” номли 15 – сонли МТМ тарбиячиси Лайло Иноятова 1-ўрин соҳиби бўлди.
Қолган иштирокчилар “Энг иқтидорли”, “Энг чаққон” , “Энг латофатли”, “Энг зукко”, “Мухлислар эътиборини қозонган” ва “Энг пазанда” номинацияларига муносиб топилди.
Мусобақа иштирокчиларига касаба уюшмаси томонидан диплом, эсдалик совғалари топширилди.
Ҳамидулла АБДУЛЛАЕВ,
Сирдарё вилоят ИИБ бирлашган
касаба уюшмаси раиси