Click to listen highlighted text!

УЛКАН ХИРМОНГА ҲИССАМИЗ

                Олтин кузнинг саховатли кунларида мамлакатимиз далалари, боғ-роғлари, полиз, пайкалларида меҳнат палласи айни авжида. Айниқса, теримчи ва ҳашарчилар, механизаторлар, фермер ва деҳқонлар кунларни тунларга улаб, минг машаққат билан пешона тери эвазига етиштирган пахта хом-ашёсини ёғин-сочин кунларга қолдирмай йиғиб-териб олиш мақсадида енг шимариб хирмон уймоқда. Сир эмас, халқимизнинг кўнглидай юмшоқ, миллий бойлигимиз ва ифтихоримиз бўлган – пахта мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгунга қадар фақат хом-ашё сифатида ташиб кетилган эди.
Минг шукурким, эндиликда нафақат ўзимиз етиштирган пахта ҳосилини қайта ишлаш, балки тайёр маҳсулотни экспорт қилиш билан бирга, юртимизда пахтачилик тармоғини ривожлантиришнинг илғор анъаналарини ҳаётга татбиқ этишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилдики, бу соҳа вакилларида катта рағбат уйғотмоқда. Энг муҳими, мамлакатимизда амалга оширилаётган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги, жумладан, пахтачилик тармоғидаги ислоҳотлар самараси ўлароқ, жаҳон бозорида ўзбек толасига, қолаверса, маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган дунёвий андозаларга мос маҳсулотларимизга бўлган талаб тобора ошиб бораётир. Айниқса, кейинги йилларда пахтачилик мажмуасини ривожлантиришнинг барқарор стратегияси ишлаб чиқилиб, у изчил амалиётга татбиқ этилаётгани айни муддаодир. Шу билан бирга, пахтачилик селекциясини юқори даражага кўтариш, ғўзанинг эртапишар ва серҳосил навларини районлаштириш борасида ҳам катта ишлар амалга оширилди. Айни чоғда, йиғиб олинган ҳосилни сақлаш, уларни истеъмолчиларга ўз вақтида сифатли етказиб бериш бўйича ҳам муайян натижаларга эришилмоқда.
Куни кеча “Оқолтиндонмаҳсулотлари” А/Ж томонидан пахта хосили йиғим-теримида фаол иштирок этган бир гуруҳ уюшмаган аҳолидан иборат теримчиларни тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Пахта теримида фаол қатнашган теримчиларга 5 дона рангли телевизор ва бошқа қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирландилар, улар учун байрам дастурхони ёзилди ва маданий тадбир уюштирилди.

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси

Гулистон шаҳар кенгаши раиси            Ш.Джабборов

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!