САЁҲАТ – ТАНГА РОҲАТ
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича қабул қилинган қатор қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини ташкил этиш ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини туризмга жалб этилишини янада ривожлантириш, шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 16 январдаги 12-06 “с” сонли қарори асосида “Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилиш ҳамда бой маданий-тарихий мерос ва ўзига хос табиий масканлар билан яқиндан танишиш мақсадида бошланғич ташкилотларда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризм Дастури амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 17 ноябрь куни АТБ Агробанк Сирдарё вилоят бошқармаси касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан ходимларига юртимизнинг қадимий ва тарихий масканларини яқиндан таништириш мақсадида кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди.
Мазкур саёҳат давомида банк ходимлари Самарқанд шаҳрининг Имом Ал-Бухорий мажмуаси, Регистон мажмуаси, Гўри Амир мақбараси, Шоҳи Зинда, Бибихоним мажмуаси, Мирзо Улуғбек расадхонасида бўлишиб, машҳур меъморий обидалар тарихи билан танишдилар.
Муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш, албатта, инсонга тетиклик ва руҳий завқ бағишлайди. Албатта, банк ходимларининг Самарқандга қилган сафари уларда унутилмас таассурот қолдирди.
Мароқли ва мазмунли ўтган ушбу саёҳат банк ходимларига она юртимиз тарихи, қадриятлари, обидалари билан яна бир карра танишиб олишларига замин яратди.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба
уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Ш.Жабборов