Click to listen highlighted text!

МУАММО ҲАЛ ЭТИЛДИ.

                  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ишонч телефонига Гулистон шаҳри, 3 мавзе, 15 уй, 6 хонадонда яшовчи фуқаро Людмила Мавлютованинг мурожаати Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири томонидан жойида муаллиф иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида Л.Мавлютова 2011 йил 18 августдан вилоят мудофаа ишлари бошқармасида номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси асосида ишлаб келганлиги аниқланди.
2018 йил 13 ноябрдан бошқарма бошлиғи Б.Нематов (бошқарманинг олдинги бошлиғи) ходима Л.Мавлютова билан қайтадан (тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмаган ҳолда) бир йил муддатга муддатли меҳнат шартномаси тузган.
Натижада 2019 йил 8 ноябр куни бошқарма бошлиғи О.Қувватов номидан 2019 йил 12 ноябрдан ходима Л.Мавлютова билан тузилган меҳнат шартномасини муддати тугаганлиги сабабли бекор қилиниши бўйича огоҳлантириш хати берилган.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходимлари томонидан вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, ходимлар бўлими мудири, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси иштирокида ушбу ҳаракатлар ноқонунийлиги тушунтирилди ва жойида ходима билан тузилган муддатли меҳнат шартномаси бекор қилиниб, Л.Мавлютова номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси асосида ўз вазифасини давом эттирмоқда.
Ходим мурожаати ижобий ҳал этилди.

 

Бирлашма юридик бўлими
мудири Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!