Click to listen highlighted text!

МУСОБАҚАЛАР ИШТИРОКЧИЛАРИ – ШИФОКОРЛАР

              “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” якунида дастур тадбирлари асосида соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси 2019 йил 19 декабр куни Гулистон шаҳридаги тиббиёт коллежи спорт залида соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят тиббиёт муассасаларида меҳнат қилиб келаётган ходимлар ўртасида “Спорт саломатлик гарови” спорт мусобақасини ўтказишди. Мусобақаларда спортнинг шахмат, шашка, енгил атлетика, стол тенниси ва арқон тортиш турлари бўйича қарийиб 100 киши иштирок этишди.
Мусобақадан кўриндики, тиббиёт ходимлари нафақат инсонлар саломатлигини сақлашдек шарафли касб эгалари, балки, яхшигина спортчи ҳам эканлар.
Қизғин беллашувлардан сўнг ғолиблар аниқландилар:
Шахмат бўйича 1- ўринни вилоят суд тиббий экспертиза бюроси шифокори А.Алиева ва вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази ходими О.Қундузов, 2-ўринни вилоят онкология маркази шифокорлари Ж.Хужаяров ва Б.Султоновалар, 3-ўринни вилоят эндокринология диспансери ходими А.Арипов ҳамда вилоят асаб ва руҳий касалликлар шифохонаси ходими Э.Кумаковалар эгалладилар.
Шашка бўйича 1-ўринни вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази ходими Б.Ашуров ҳамда вилоят асаб ва руҳий касалликлар шифохонаси ходими З.Камолова, 2- ўринни вилоят асаб ва руҳий касалликлар диспансери ходими А.Эмилханов ва вилоят суд медэкспертиза бюроси ходими М.Сулаймонова, 3-ўринни вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари З.Алимова ва М.Якуббаевалар эгалладилар.
Стол тенниси бўйича 1-ўринни вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ходими Н.Хатамов ва вилоят ДСЭНМ ходими Д.Каршибаева , 2- ўринни вилоят эндокринология диспансери ходими А.Кодиров ҳамда вилоят асаб ва руҳий касалликлар диспансери ходими Н.Ташматова, 3-ўринни вилоят асаб ва руҳий касалликлар шифохонаси бўлим бошлиғи А.Бегматов ва вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ходими К.Анарбаевалар эгалладилар.
Енгил атлетика бўйича 1-ўринни вилоят ДСЭНМ ходими С.Холиқов ҳамда вилоят асаб ва руҳий касалликлар диспансери ходими А.Арзиқулова, 2-ўринни вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази ходими И.Хасанов ва вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ходими М.Мадалиева, 3-ўринни вилоят онкология маркази ходимлари О.Халилов ва М.Пардаевалар эгалладилар.
Арқон тортиш мусобақасида эса 1- ўринни вилоят асаб ва руҳий касалликлар диспансери жамоаси, 2- ўринни вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази жамоаси ва 3- ўринни вилоят фтизиатрия ва пулмонология маркази ходимлари эгалладилар.
Ғолибларга ташкилий қўмитанинг эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирларнинг юқори савияда ва юқори кайфиятда ўтишида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази, вилоят ДСЭНМ, вилоят юқумли касалликлар, вилоят фтизиатрия ва пулмонология маркази, вилоят онкология маркази, асаб ва руҳий касалликлар диспансери, суд тиббий экспертиза бюроси раҳбарлари фаоллик кўрсатдилар.

                            Соғлиқни сақлаш ходимлари
                          касаба уюшмаси Республика Кенгашининг
                          вилоят бўйича масъул ташкилотчиси                                                                    Р.Абдалимова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!