МУРОЖААТНОМА – МЕН УЧУН ДАСТУРИЛАМАЛ
Барчамизга маълумки охирги уч йилда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйича кенг кўламли ижтимоий ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Лекин шунга қармасдан бошқа мамлакатларда бўлгани каби бизда ҳам кам таъминланган аҳоли қатламлари мавжудлигини Муҳтарам Президентимиз ўз Мурожаатномасида таъкидлаб ўтди.
“Ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда аҳолининг аксарият қисми етарли даромад манбаига эга эмаслиги сир эмас”-деди Юртбошимиз ўз маърузасида.
Давлатимиз раҳбари бу йўналишда қандай муаммолар борлиги билан бир қаторда уларнинг ечимларини ҳам кўрсатиб берди. Шу маънода Президентимиз камбағаллик ҳақида бежиз тўхталмади.
“Турли ҳисоб-китобларга кўра, улар тахминан 12-15 фоизни ташкил этади. Бу ерда гап кичкина рақамлар эмас, балки 4-5 миллион аҳолимиз вакиллари ҳақида кетаяпти”-дейди муҳтарам Президентимиз.
Чунки бу муаммо мамлакатимизда мавжуд. Ўтган даврларда “камбағалликни”, “кам таъминланганлик” деб хаспўшлаб келинган. Ҳолбуки, бугун юртбошимиз айтганидек, мамлакатимизда 4-5 миллион аҳоли камбағалликда ҳаёт кечирмоқда. Муаммони очиқ айтишдан мақсад-муддао эса унга барҳам бериш учун барча чораларни ишга солишдир.
Ўйлайманки, мазкур ислоҳотлар ягона бир мақсадга, халқни рози қилишга, халқ манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда мамлакатимизда барча қатлам фуқароларини давлатимизда бўлаётган ислоҳотларга нисбатан ўзининг муносабатини, позициясини шакллантиришга хизмат қилади.
Биз янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда барпо этамиз, деган улуғвор мақсадни ўз олдимизга қўйганмиз.
Халқимиз ҳаёт даражаси ошишининг муҳим омилларидан бири – тадбиркорлик эканлигини алоҳида эътироф этиш керак. Шу мақсадда одамларга зарур кўмак кўрсатиш, соғлом рақобатни таъминлаш ва кучайтириш даркор.
Биз касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходимлари ўз шиоримиз, иш фаолиятимиз ҳамда хизмат вазифамиздан келиб чиқиб, аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиб, уларни иш ўринлари билан таъминлаш ва уларга муносиб иш ўринлари яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик.
Муҳтарам Президентимиз айтганларидек, “Халқимиз, шуни яхши билиши керак: олдимизда узоқ ва машаққатли йўл турибди. Барчамиз жипслашиб, тинимсиз ўқиб-ўргансак, ишимизни мукаммал ва унумли бажарсак, замонавий билимларни эгаллаб, ўзимизни аямасдан олдинга интилсак, албатта ҳаётимиз ва жамиятимиз ўзгаради”.
Ташкилий ишлар бўлими мутахасиси Э.Аҳмедов