ҲИСОБОТ САЙЛОВ БЎЛИБ ЎТДИ
2020 йил 13 февраль куни Гулистон шаҳар 12-умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Гулистон шаҳар кенгаши раиси Ф.Таштанов иштирок этди ва раислик қилди. Мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси З.Мухторова қўмитанинг 2015 йил апрель ойидан 2020 йил февраль ойигача бўлган даврда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди.
Ҳисобот юзасидан сўзга чиққан касаба уюшмаси аъзоси Ф.Қурбонова касаба уюшмаси қўмитасининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб унинг ҳисобот даврдаги фаолиятига қониқарли баҳо беришди. Кун тартибидаги бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг янги таркиби ва қўмита раисини сайлаш, шаҳар конференциясига делегат сайлаш масаласи кўриб чиқилди ва қарор қабул қилинди. Бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг раиси этиб Юнусова Нодира Рахимқуловна сайланди.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси
Гулистон шаҳар кенгаши раиси Ф.Таштанов