Click to listen highlighted text!

МЕҲР-МУРУВВАТ- ИНСОНГА ЗИЙНАТ

Одамларга меҳр-оқибат кўрсатиш, бир оғиз ширин сўз билан бўлса-да, далда бўлиш халқимизга хос хусусият ҳисобланади. Айниқса, кексалар, ногиронлиги бўлган кишиларга кўрсатилган хизматдан панду ўгит оламиз. Худдики, уларнинг юзидаги фаришта қалбингизга кириб олгандек бўлади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг қарорига кўра 3-декабр Халқаро ногиронлар куни cифатида эълон қилинган. Аъзо давлат сифатида юртимизда ҳам шу кунга бағишлаб тадбирлар ўтказиш анъанага айланган.
Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Рустамбек Турсунмуродов Сардоба туманидаги “Дўстлик”, “Зомин”, “Ал Хоразмий” МФЙ ларида яшовчи ногирон, имконияти чекланган кишилар ҳолидан хабар олди. Уларнинг муаммолари, яшаш шароити, қулайликлари билан танишди. Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож кексаларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Саломатлик инсонга ато этилган беқиёс куч бўлса, руҳият, кўнгил равшанлиги тенгсиз неъматдир. Шунинг учун ҳам маънан бақувват бўлишга жиддий эътибор берилади. Руҳияти мустаҳкам кишилар ҳаётни севишда давом этади. Бундай саломатлик улашиш сиз-у бизнинг мурувват аталмиш зийнатимиздир.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
«Ishonch»

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!