“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар Хоразмга саёҳатга юборилди
Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизлар муаммоларини тизимли ўрганиш ва ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш бўйича “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ишлари амалга оширилди. Бугунги кунда ушбу дафтарга киритилган хотин-қизлар юртимизнинг гўзал гўшалари, диққатга сазовор масканлари, тарихий шаҳарлари бўйлаб бепул саёҳатларга юборилмоқда.Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Оқолтин тумани 3-секторидаги ижтимоий кўмакка муҳтож аёллар учун ташкил этилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилояти кенгаши ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан уюштирилган мазкур саёҳат орқали “Аёллар дафтари”даги 20 нафар хотин-қизлар кўҳна Урганч шаҳрига жўнаб кетишди.
-Қадимий шахарларимизни кўриш катта орзуларимдан бири эди,-дейди тадбир иштирокчиси С.Қурбанова, -Ниятимга етдим, бунинг учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман.
Саёхатчилар, Жума масжид, Шайх Мухтор Валий Мақбараси, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва бошқа ноёб иншоотлар катта қизиқиш ва хайрат ўйғотди. Айниқса, Ичан қалъа – Марказий Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёлгорликларни томоша қиларканлар соҳа тизимида фаолият юритаётган касаба уюшма аъзоларига,ички ишлар бўлими,туман хокимлиги ва махалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлимига ушбу мароқли саёҳат учун самимий миннатдорчилик билдирдилар.
Муяссар Пардаева