Click to listen highlighted text!

МЕҲНАТ АҲЛИ АРДОҚДА

“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остидаги акция қатор йиллардан буён касаба уюшма фаолиятининг муҳим бир дастури сифатида изчил давом эттириб келинаяпти.
9 май-Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан касаба уюшмалари тизимида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, бугунги кунда қарилик гаштини сураётган меҳнат фахрийларига байрам дастурхони ёзилиб ифторлик ўтказилди.
-Касаба уюшмалари байрамлар арафасида биз, фахрийлар ҳолидан мунтаазм хабар олади. Бунинг учун ўз миннатдорчилигимимни билдираман, -дейди фахрий Бозорбой Исматов.
Ушбу муборак кунларда тинчлигимиз, оилалар фаровонлиги, юртимиз равнақи учун дуо ўқилиб, шукроналик келтирилди. Меҳнат фахрийларига касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
«Ishonch»

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!