Click to listen highlighted text!

ШОДЛИГИНГИЗ БЎЛСИН БАРДАВОМ

Болалик дамлари бир умрга ёдда қолади. Шундай экан, унинг ранго-ранг, серзавқ ва чинакам бахтли ўтмоғи муҳим. Касаба уюшмаларининг бу борадаги саъй- ҳаракатлари ўлароқ ҳудудларда оромгоҳлар фаолияти самарали йўлга қўйилган.
Бу йил сирдарёлик 2 минг нафар бола стационар оромгоҳда дам олдирилиши режа қилинаётир. Бунинг учун иккита оромгоҳ фаолияти йўлга қўйилган. Айни пайтда Зомин туманининг “Қўриқ” қишлоғида жойлашган Зомин болалар оромгоҳи бу йилги мавсумни бошлади.
Оромгоҳ фаолиятини бошлаганига кўп бўлгани йўқ. 2019- йил ташкил топган бўлишига қарамай, ота-оналар ва уларнинг фарзандлари танловига, севимли масканига айланиб улгурган. Чунки бу ернинг фусункор табиати билан бирга болаларни жон-дилидан яхши кўрадиган масъулиятли раҳбар, мураббийлари бор. Шундай ажойиб гўшада дам олиш иштиёқида бўлган болалар кўпчиликни ташкил қилади. “Зомин”да эса уларни бирдай кутиб олишади.
Ёзги амфитеатр, очиқ сузиш ҳавзаси, футбол, теннис, волейбол ва баскетбол майдончалари халқаро стандартларга тўлиқ мос келади. Чолғу асбоблари, янги адабиётлар, компъютер жамланмаси – болаларнинг қизиқишларини бойитишга, ўз устиларида безимаган ҳолда ишлашга ундайди. Оромгоҳ ҳудуди тўлиқ ўралган ва кузатув камералари билан жиҳозланганлиги ота-оналарнинг ҳотиржамлигини таъминлайди.
Дарвоқе, оромгоҳ ҳудудида янги нокзор, гилосзор, олмазор боғлар барпо этилган. Жонли бурчак- ўрдаклар келтирилгани мавсумнинг янгилиги бўлибди.
Биринчи куннинг ўзидаёқ 8 турдаги қизиқарли тўгарак машғулотлари ўз ишини бошлади.
Маълумот учун, оромгоҳ ушбу мавсум 5 навбатда жами 1 минг 250 нафар болажонга хизмат кўрсатиши режа қилинган.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
«Ishonch»

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!