Click to listen highlighted text!

БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

            Меҳнаткашлар, айниқса ёшлар орасида мамлакатимиздаги тинч ва осуда ҳаёт қадрининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш, уларда Ватан ҳимоясини таъминлашдек муқаддас бурч, ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-5135-сонли Фармойиши ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашда касаба уюшма ташкилотларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Раёсати, шунингдек, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси қарори ижроси юзасидан вилоят ҳудудидаги барча ҳарбий қисмларда, шунингдек, ташкилот, корхона ва муассасаларда “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” шиори остидаги тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Ширин шаҳридаги Н-ҳарбий қисмда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Ширин шаҳар бўлими, О.Хўжаев номли вилоят драма театри ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда “Миллий армия байрами-менинг байрамим!” мавзусида маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Республика юристлар малакасини ошириш маркази ўқитувчиси, профессор Бобоқул Тошев, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими мутахассиси Абдулла Нур, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси етакчи мутахассиси Зебо Ҳайдаровалар юқоридаги мавзуда маърузалар қилдилар, Абдулла Нур қаламига мансуб ватанпарварлик руҳидаги шеърлар янгради. Иштирокчилар айниқса, Олим Хўжаев номли вилоят мусиқали драма театри актёрлари Адҳам ва Озода Абдуллаеваларнинг чиқишларини олқишлар билан кутиб олишди. Озода Абдуллаева “Аршин мололон” комедиясидан Гулчеҳра ариясини ижро этганида бутун зал нафасини чяиқармай тинглаши, бугунги фуқаролар, касби жиҳатидан ким эканидан қатъий назар, санъатга ошуфта эканини кўрсатиб берди.
Тадбир сўнггида сўзга чиққан ҳарбий қисм вакиллари меҳмонларга қисм номидан миннатдорчилик билдирдилар.
Худди шундай тадбир Ширин шаҳридаги болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда офицерлар ва уларнинг оилалари иштирок этди. Айтиш жоизки, ватанимиз посбонларининг ўғил-қизлари саҳнага чиқиб, ватан мавзусидаги шеърларни бурро-бурро айтиб бердилар. Уларга шоир Абдулла Нур ўз китобларидан совға қилди.
Тадбирлар жуда сермазмун ва кўнгилли ўтди. Тадбирда “Ўзбекконцерт” бирлашмаси артисти Бахтиёр Наво иштирок этди ва байрам қаҳрамонларига ўзининг шўх-шан қўшиқларини тақдим этди.
-Бундай тадбирлар ҳали давом этиб, биринчи президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 30 йиллигига бағишланган тадбиларга уланиб кетади, – дейди Маънавият ва маърифат маркази Ширин шаҳар бўлими раҳабри Наргиза Усмонова.

ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!