Click to listen highlighted text!

АЁЛЛАР БАНДЛИГИГА КЎМАК…

Аёл зотининг қўли гул. Озгина шароит ва имконият берилса, моҳир қўллари билан мўжизалар ярата олади. Айниқса, оиласи, яқинлари учун барча имконини ишга солади. Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишларда иштирок этиб бунга яна бир карра амин бўлдим.
Туманнинг “Шарқ ҳақиқати” мфйсида яшовчи Дилноза Охунова ана шундай қўли гул, оқила аёллардан. 3 нафар фарзандни ўстириш билан нуроний қайнота ва қайнона хизматини қилиб келмоқда. Турмуш ўртоғи II гуруҳ ногирони бўлганидан сўнг рўзғор ташвишида унга кўмаклашиш учун ҳам бел боғлади. Уй шароитида ярим тайёр хамир маҳсулоти, юпқа пишириб яқин дўконларга тарқатди. Пазандалик бўйича маҳоратини ошириш, кўпроқ турдаги маҳсулот тайёрлаш учун етарли имкони йўқ эди. Боиси, шу кунгача маҳсулотларни газ плитаси ва ўчоқ ёрдамидагина тайёрлаётган эди. “Аёллар дафтари”га киргач, унга мини печь берилди.
-Рўзғоримиз учун айни керакли жиҳозга эга бўлдим, -дейди Дилноза Охунова, -Хонадонимизга яқин дўконларга турли ширинликлар тайёрлаб сотадиган бўлдим. Оилага оз бўлса-да, ҳиссамни қўшиб, рўзғоримизга барака китириш ниятидаман.
Маълумот учун, Гулистон туманида “Аёллар дафтари”га тоифалар бўйича жами 2 минг 422 нафар хотин-қиз рўйхати шакллантирилган. Айни пайтда уларга ёрдам кўрсатилиб, муаммолари ечимига эришилди. Жумладан, 1 минг 8 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар муаммосига ечим топилди. 466 нафарига 4 миллиард 789 миллион сўм маблағи ажратилди. 191 нафар хотин-қиз касбга қайта ўқитилди. Бандлигини таъминлаш мақсадида 147 нафарига мини печь ва 20 нафарига тикув машинаси тарқатилди. Доимий ва жамоат ишларига 184 нафари жойлаштирилди.
Жаҳонмурод РЎЗИЕВ,
Гулистон тумани маҳалла ва
Оилани қўллаб-қувватлаш
Бўлими бош мутахассиси
(О.Мамадалиева уюштирди)

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!